Surasi Hujurat oyati 12 , Uzbek translation of the meaning Ayah.
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ ۖ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَب بَّعْضُكُم بَعْضًا ۚ أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَن يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۚ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَّحِيمٌ﴾
[ الحجرات: 12]
Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир.
(Маълумки, кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди. Натижада гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан, айбини ахтаришга тушади. Буни эса, жосуслик, дейдилар. Одатда, жосуслик деб бировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини ўзига билдирмай яширинча ахтаришга айтилади. Бу иш ҳам катта гуноҳлардандир. Чин мусулмон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур.)
Surasi Al-Hujuraat in UzbekUzbek translation - Alauddin Mansour
12. Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир.
MUHAMMAD SODIK MUHAMMAD YUSUF
Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир. (Маълумки, кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди. Натижада гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан, айбини ахтаришга тушади. Буни эса, жосуслик, дейдилар. Одатда, жосуслик деб бировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини ўзига билдирмай яширинча ахтаришга айтилади. Бу иш ҳам катта гуноҳлардандир. Чин мусулмон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур)
И з о ҳ. Мазкур ояти каримада мўминлар жамиятдаги тартиб-интизомни издан чиқарадиган ва меҳр-оқибат йўқолиб кетишига сабаб бўладиган уч иллатдан қайтарилдилар. Булардан биринчиси, ўзгалар ҳақида ёмон гумон қилиш, иккинчиси, бировларнинг айбларини ахтариб топиш учун орқаларидан жосуслик-айғоқчилик қилиб юришдир. Шариати Исломияда шахснинг зоҳирда қилаётган иш-амали ва айтган сўзи мўътабардир. Яъни, масалан бир кишининг муайян бир айб ё жиноятга дахлдор эканлигига аниқ ҳужжат бўлмас экан, унинг ўша айб ё жиноятда гумон қилиниши ҳаромдир. Фақат унинг мунофиқлиги ёки хоинлиги аниқ бўлиб қолган тақдирдагина у ҳақда ёмон гумон қилиш ва ундан ҳазар қилиш вожибдир. Чунки Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом айтганларидек: «Мўмин киши бир тешикдан (яъни, унда яшириниб ётган илон ё чаёндан) икки марта чақилмайди». Юқоридаги оятда яна ғийбатдан қайтарилди. Ғийбат ўзи нима? Бу тўғрида пайғамбаримиз шундай деганлар: «Ғийбат — биродарингнинг ортидан ўзи эшитиб қолса хафа бўладиган айб-нуқсонини айтишингдир». Демак, бир мўминнинг ортидан унда бўлмаган айбларни унга нисбат бериш ғийбат эмас, балки унинг ҳақига бўхтон ва туҳмат бўлар экан, унда бўлган айбларни ортидан айтиш эса уни сифатлаш эмас, балки ғийбат қилиш бўлар экин. Энди ғийбатнинг нақадар оғир гуноҳ эканлиги хусусида мазкур оятда Аллоҳ таоло томонидан келтирилган мисол ибратлидир. Чунки ақл-ҳуши жойида бўлган бирон инсон бошқа бир инсоннинг гўштини ейишни истамайди. Энди агар ўша инсон ўзининг биродари бўлсачи, яна камига ўлган ҳолда бўлса-чи! Унинг гўштини ейиш дунёдаги энг ваҳший ҳайвон ҳам ҳазар қиладиган бир жиноятдир! Бир мўминнинг ортидан ғийбат қилиш ана ўшандан-да оғирроқ жиноятдир! Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом: «Ғийбат қилиш (бировни ноҳақ) ўлдиришдан-да ёмонроқдир», деганлар.
Russian (Валерия Михайловна Порохова)
Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир. (Маълумки, кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди. Натижада гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан, айбини ахтаришга тушади. Буни эса, жосуслик, дейдилар. Одатда, жосуслик деб бировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини ўзига билдирмай яширинча ахтаришга айтилади. Бу иш ҳам катта гуноҳлардандир. Чин мусулмон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур)
Толкование избранного Корана (muntahab)
О вы, которые уверовали! Избегайте подозрений и дурных мыслей относительно добрых людей. Ведь некоторые подозрения - грех, который заслуживает наказания, и не подглядывайте за мусульманами, выискивая их недостатки, и не поносите друг друга за глаза. Разве кто-либо из вас пожелает есть мясо своего покойного брата?! Ведь это вызывает у вас только отвращение. Так пусть же для вас будет таким же отвратительным поношение за глаза. Избегайте наказания Аллаха, выполняя то, что Он повелел вам, и сторонясь того, что Он вам запретил. Поистине, прощение Аллахом кающихся велико, а Его милосердие к обитателям миров безгранично!
English - Sahih International
O you who have believed, avoid much [negative] assumption. Indeed, some assumption is sin. And do not spy or backbite each other. Would one of you like to eat the flesh of his brother when dead? You would detest it. And fear Allah; indeed, Allah is Accepting of repentance and Merciful.
English | Türkçe | Indonesia |
Русский | Français | فارسی |
تفسير | Bengali | Urdu |
Ayats from Quran in Uzbek
- У зот: «У(ер)да хор бўлиб қолаверинг ва Менга гапирманг!
- Ва, албатта, биз ҳидоятни эшитган пайтимизда унга иймон келтирдик. Кимки
- Ўшанда улар дўзахда бир-бирлари ила хусумат қилурлар. Бас, заифлар мутакаббирлик
- У: «Роббим, мен ўзимнинг илмим бўлмаган нарсани сендан сўрамоқдан паноҳ
- Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди.
- Ана ўшаларнинг жазоси, уларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати
- Улар, албатта, Роббиларига рўбарў бўлишлари ва, албатта, Унга қайтиб боришларига
- У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир.
- Батаҳқиқ, ким пок бўлса, ютуқ топадир.
- Исломга даъват қилиниб турганда Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам
Quran Surasi in Uzbek :
Download Surasi Hujurat with the voice of the most famous Quran reciters :
Surasi Hujurat mp3 : choose the reciter to listen and download the chapter Hujurat Complete with high quality
Ahmed Al Ajmy
Bandar Balila
Khalid Al Jalil
Saad Al Ghamdi
Saud Al Shuraim
Abdul Basit
Abdul Rashid Sufi
Abdullah Basfar
Abdullah Al Juhani
Fares Abbad
Maher Al Muaiqly
Al Minshawi
Al Hosary
Mishari Al-afasi
Yasser Al Dosari
Пожалуйста, помолитесь за нас хорошей молитвой.