Surasi TaHa oyati 41 , Uzbek translation of the meaning Ayah.
﴿وَاصْطَنَعْتُكَ لِنَفْسِي﴾
[ طه: 41]
Мен сени Ўзим учун танладим.
(Яъни, Пайғамбар қилиб олдим. Кейин эса, Пайғамбарлик вазифасига оид топшириқлар берилди:)
Surasi Ta-Ha in UzbekUzbek translation - Alauddin Mansour
41. Ва Мен сени Ўзимга (пайғамбарлик учун) танладим.
MUHAMMAD SODIK MUHAMMAD YUSUF
Мен сени Ўзим учун танладим. (Яъни, Пайғамбар қилиб олдим. Кейин эса, Пайғамбарлик вазифасига оид топшириқлар берилди)
И з о ҳ. Юқоридаги (37-40) оятларнинг тафсирида муфассирлар шундай ривоятни келтирадилар. Мунажжимлар Фиръавнга: «Сенинг мулку давлатинг Бани Исроил қавмидан туғиладиган бир бола қўлида хароб бўлади», дейишгач, у ўша қавмдан дунёга келган ҳар бир ўғил болани қатл қилишга буйруқ беради, Мусо алайҳиссалом ана ўша Бани Исроил учун ҳалокатли бўлган қора йилларда таваллуд топадилар. Шунда чақалоғинииг ҳалок бўлишидан ғамга ботиб қолган онага ғойибдан фармон келиб боласини бир сандиққа авайлаб солади-да, уни Нил дарёсига қўйиб юборади. Иттифоқо Ўша пайтда дарё соҳилида ўтирган Фиръавн оқиб келаётган сандиқни кўриб қолади ва ходимларига уни олиб чиқишни буюради. Хизматкорлар сандиқни олиб келишгач, очиб қарасалар, унинг ичида ойдек бир чақалоқ ухлаб ётибди. Шунда Фиръавн хотинининг меҳри тушиб қолиб, ундан болани ўғил қилиб олишга изн сўрайди. У рухсат бергач, болани саройга олиб бориб, шаҳардан бола эмизадиган аёлларни суриштириб топадилар. Лекин Мусо бирон аёлни эммайди. Шу пайт бир қиз келиб Фиръавннинг хотинига: «Мен сизларга шу болани эмизадиган бир аёлни олиб келаман», дейди. У Мусонинг опаси бўлиб, уни боласи дарёда кетганидан сўнг ғам-андуҳга ботган она Мусо ҳақида бирон дарак топиб келиш учун шаҳарга юборган эди. У қиз саройда Мусони кўриб танигач, ўзининг ким эканлигини яшириб юқоридаги сўзларни айтади ва бориб дарҳол онасини етаклаб келади. Бу аёл тутган кўкракни чақалоқ дарҳол эма бошлаганини кўрган Фиръавннинг хотини бениҳоя хурсанд бўлиб, у аёлдан саройда қолишни илтимос қилади. Лекин у уйи ва бола-чақасини ташлаб кела олмаслигини айтиб, агар рози бўлсалар бу болани ўз уйида эмизиб катта қилиб беришга ваъда бергач, ноилож қолган малика бу таклифга рози бўлади ва онага кўп хайру-саховат кўрсатиб болани унга қўшиб, бериб юборади. Шундай қилиб, Аллоҳ таолонинг марҳамати билан бола туққан онасига қайтарилади. Агар эътибор берилса, бу қиссада яна бир ибратли жиҳат бордир. Фиръавн ўзини ҳалок қиладиган болани — Мусо алайҳиссаломни ўз қўли билан сувга ғарқ бўлишидан қутқариб қолади. Шу маънода арабларда бир нақл ёйилгандир: «Ликулли Фиръавн Мусо — Ҳар Фиръавнга бир Мусо», яъни ҳар қандай золим ҳокимнинг пешонасига Аллоҳ таоло уни йўқ қиладиган бир адолатпарвар — Ҳақсевар кишини ёзиб қўйгандир».
Russian (Валерия Михайловна Порохова)
Мен сени Ўзим учун танладим. (Яъни, Пайғамбар қилиб олдим. Кейин эса, Пайғамбарлик вазифасига оид топшириқлар берилди)
Толкование избранного Корана (muntahab)
Мы избрали тебя для передачи Нашего Послания.
English - Sahih International
And I produced you for Myself.
| English | Türkçe | Indonesia |
| Русский | Français | فارسی |
| تفسير | Bengali | Urdu |
Ayats from Quran in Uzbek
- Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда (уларга): «Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур
- Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳъёни ҳадя
- Мен, албатта, менинг ҳам гуноҳимни, ўзингнинг ҳам гуноҳингни олиб кетишингни,
- Ким бир яхшилик келтирса, унга у(яхшилиги)дан кўра хайрлироқ (мукофот) бор.
- Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман.
- Ажратиш кунига.
- «Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини беринглар. Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
- Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганлар, сўнгра ўлдирилиб ёки вафот этганларни, албатта,
- У(аёл)ларга имконингиз борича ўзингиз яшаб турган жойдан жой беринг. Уларга
- Ҳожиларга сув беришни ва Масжидул Ҳаромни обод қилишни, Аллоҳга, охират
Quran Surasi in Uzbek :
Download Surasi TaHa with the voice of the most famous Quran reciters :
Surasi TaHa mp3 : choose the reciter to listen and download the chapter TaHa Complete with high quality
Ahmed Al Ajmy
Bandar Balila
Khalid Al Jalil
Saad Al Ghamdi
Saud Al Shuraim
Abdul Basit
Ammar Al-Mulla
Abdullah Basfar
Abdullah Al Juhani
Fares Abbad
Maher Al Muaiqly
Al Minshawi
Al Hosary
Mishari Al-afasi
Yasser Al Dosari
Пожалуйста, помолитесь за нас хорошей молитвой.

