Перевод суры Аль-Муззаммиль на узбекский язык

  1. Сура mp3
  2. Другие суры
  3. узбекский
Священный Коран | Перевод Корана | Язык узбекский | Сура Аль-Муззаммиль | المزمل - получите точный и надежный узбекский текст сейчас - Количество аятов: 20 - Номер суры в мушафе: 73 - Значение названия суры на русском языке: The Enfolded One.

يَا أَيُّهَا الْمُزَّمِّلُ(1)

 Эй ўраниб ётувчи!

قُمِ اللَّيْلَ إِلَّا قَلِيلًا(2)

 Кечани озгинасидан бошқасини (ибодатда) тик туриб ўтказ!

نِّصْفَهُ أَوِ انقُصْ مِنْهُ قَلِيلًا(3)

 Ярмини ёки ундан бир оз қисқароғини.

أَوْ زِدْ عَلَيْهِ وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا(4)

 Ёки у(ярим)га яна қўш ва Қуръонни тартил билан тиловат қил.

إِنَّا سَنُلْقِي عَلَيْكَ قَوْلًا ثَقِيلًا(5)

 Албатта, Биз устингга оғир сўзни ташлармиз.

إِنَّ نَاشِئَةَ اللَّيْلِ هِيَ أَشَدُّ وَطْئًا وَأَقْوَمُ قِيلًا(6)

 Албатта, кечасиги ибодат кўпроқ мувофиқ келадир ва қироати тўғрироқ бўладир.

إِنَّ لَكَ فِي النَّهَارِ سَبْحًا طَوِيلًا(7)

 Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор.

وَاذْكُرِ اسْمَ رَبِّكَ وَتَبَتَّلْ إِلَيْهِ تَبْتِيلًا(8)

 Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ.

رَّبُّ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ فَاتَّخِذْهُ وَكِيلًا(9)

 У машриқу мағрибнинг Роббисидир. Ундан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Уни ўзингга вакил тут.

وَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَاهْجُرْهُمْ هَجْرًا جَمِيلًا(10)

 Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четлашла, четлаб тур.

وَذَرْنِي وَالْمُكَذِّبِينَ أُولِي النَّعْمَةِ وَمَهِّلْهُمْ قَلِيلًا(11)

 Аҳли неъмат бўлган, ёлғонга чиқарувчиларни Ўзимга қўйиб қўй ва уларга озгина муҳлат бер.

إِنَّ لَدَيْنَا أَنكَالًا وَجَحِيمًا(12)

 Албатта, Бизда оғир кишанлар ва жаҳаннам бор.

وَطَعَامًا ذَا غُصَّةٍ وَعَذَابًا أَلِيمًا(13)

 Ва (томоққа) тиқиладиган таом ва аламли азоб бор.

يَوْمَ تَرْجُفُ الْأَرْضُ وَالْجِبَالُ وَكَانَتِ الْجِبَالُ كَثِيبًا مَّهِيلًا(14)

 Бир кундаки, унда еру тоғлар ларзага келадир ва тоғлар оқувчи қумтепаларга айланадир.

إِنَّا أَرْسَلْنَا إِلَيْكُمْ رَسُولًا شَاهِدًا عَلَيْكُمْ كَمَا أَرْسَلْنَا إِلَىٰ فِرْعَوْنَ رَسُولًا(15)

 Албатта, Биз сизларга, худди Фиръавнга Расул юборганимиздек, сиз ҳақингизда гувоҳлик берувчи Расулни юбордик.

فَعَصَىٰ فِرْعَوْنُ الرَّسُولَ فَأَخَذْنَاهُ أَخْذًا وَبِيلًا(16)

 Бас, Фиръавн Расулга осий бўлди ва Биз уни шиддатли азоб билан тутдик.

فَكَيْفَ تَتَّقُونَ إِن كَفَرْتُمْ يَوْمًا يَجْعَلُ الْوِلْدَانَ شِيبًا(17)

 Агар кофир бўлсангиз, болаларнинг сочини оқартиб юборадиган кундан қандай сақланасиз?!

السَّمَاءُ مُنفَطِرٌ بِهِ ۚ كَانَ وَعْدُهُ مَفْعُولًا(18)

 Унда осмон парчаланувчидир, У зотнинг ваъдаси амалга ошадир.

إِنَّ هَٰذِهِ تَذْكِرَةٌ ۖ فَمَن شَاءَ اتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِ سَبِيلًا(19)

 Албатта, булар эслатмадир, Ким хоҳласа, ўз Робиси томон йўл оладир.

۞ إِنَّ رَبَّكَ يَعْلَمُ أَنَّكَ تَقُومُ أَدْنَىٰ مِن ثُلُثَيِ اللَّيْلِ وَنِصْفَهُ وَثُلُثَهُ وَطَائِفَةٌ مِّنَ الَّذِينَ مَعَكَ ۚ وَاللَّهُ يُقَدِّرُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ ۚ عَلِمَ أَن لَّن تُحْصُوهُ فَتَابَ عَلَيْكُمْ ۖ فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآنِ ۚ عَلِمَ أَن سَيَكُونُ مِنكُم مَّرْضَىٰ ۙ وَآخَرُونَ يَضْرِبُونَ فِي الْأَرْضِ يَبْتَغُونَ مِن فَضْلِ اللَّهِ ۙ وَآخَرُونَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ ۖ فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنْهُ ۚ وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَقْرِضُوا اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا ۚ وَمَا تُقَدِّمُوا لِأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ اللَّهِ هُوَ خَيْرًا وَأَعْظَمَ أَجْرًا ۚ وَاسْتَغْفِرُوا اللَّهَ ۖ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ(20)

 Албатта, Роббинг сени кечанинг учдан биридан озроғини, ё ярмини, ё учдан бирини қоим бўлиб ўтказаётганингни ва сен билан бирга бўлганлардан ҳам бир тоифа (шундоқ қилаётганларини) биладир. Ва Аллоҳ кечаю кундузни Ўзи ўлчайдир. У сизлар ҳеч чидай олмаслигингизни билиб, сизларга (енгилликни) қайтарди. Бас (энди), Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар. Сизлардан келажакда касаллар бўлишини ҳам билди. Бошқалар ер юзида юриб, Аллоҳнинг фазлини ахтаришини, яна бошқалар эса, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишларини (ҳам билди). Бас, ундан муяссар бўлганича қироат қилинглар. Ва намозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга яхши қарз беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан яхшироғини ва улканроқ ажрни топарсизлар. Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмдилдир.


Больше сур в узбекский:


Аль-Бакара Аль-'Имран Ан-Ниса'
Аль-Маида Юсуф Ибрахим
Аль-Хиджр Аль-Кахф Марьям
Аль-Хадж Аль-Касас Аль-'Анкабут
Ас-Саджда Я-Син Ад-Духан
Аль-Фатх Аль-Худжурат Каф
Ан-Наджм Ар-Рахман Аль-Ваки'а
Аль-Хашр Аль-Мульк Аль-Хакка
Аль-Иншикак Аль-А'ла Аль-Гашия

Скачать суру Al-Muzzammil с голосом самых известных рекитаторов Корана:

Сура Al-Muzzammil mp3: выберите рекитатора, чтобы прослушать и скачать главу Al-Muzzammil полностью в высоком качестве
surah Al-Muzzammil Ahmed El Agamy
Ahmed Al Ajmy
surah Al-Muzzammil Bandar Balila
Bandar Balila
surah Al-Muzzammil Khalid Al Jalil
Khalid Al Jalil
surah Al-Muzzammil Saad Al Ghamdi
Saad Al Ghamdi
surah Al-Muzzammil Saud Al Shuraim
Saud Al Shuraim
surah Al-Muzzammil Abdul Basit Abdul Samad
Abdul Basit
surah Al-Muzzammil Abdul Rashid Sufi
Abdul Rashid Sufi
surah Al-Muzzammil Abdullah Basfar
Abdullah Basfar
surah Al-Muzzammil Abdullah Awwad Al Juhani
Abdullah Al Juhani
surah Al-Muzzammil Fares Abbad
Fares Abbad
surah Al-Muzzammil Maher Al Muaiqly
Maher Al Muaiqly
surah Al-Muzzammil Muhammad Siddiq Al Minshawi
Al Minshawi
surah Al-Muzzammil Al Hosary
Al Hosary
surah Al-Muzzammil Al-afasi
Mishari Al-afasi
surah Al-Muzzammil Yasser Al Dosari
Yasser Al Dosari


Wednesday, December 18, 2024

Помолитесь за нас хорошей молитвой