عَمَّ يَتَسَاءَلُونَ(1) Нима ҳақида сўрашади? |
عَنِ النَّبَإِ الْعَظِيمِ(2) Улкан, муҳим хабар ҳақида (сўрашади). |
الَّذِي هُمْ فِيهِ مُخْتَلِفُونَ(3) Шундай хабарки, у(мушрик)лар) унинг ҳақида ихтилоф қиларлар. |
كَلَّا سَيَعْلَمُونَ(4) Йўқ! Улар тезда биларлар! |
ثُمَّ كَلَّا سَيَعْلَمُونَ(5) Яна йўқ! Улар тезда биларлар! |
أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ مِهَادًا(6) Ерни тўшаб қўймадикми? |
وَالْجِبَالَ أَوْتَادًا(7) Ва тоғларни қозиқ (қилиб қўймадикми?). |
وَخَلَقْنَاكُمْ أَزْوَاجًا(8) Ва сизларни жуфт қилиб яратдик. |
وَجَعَلْنَا نَوْمَكُمْ سُبَاتًا(9) Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик. |
وَجَعَلْنَا اللَّيْلَ لِبَاسًا(10) Ва кечасини либос қилиб қўйдик. |
وَجَعَلْنَا النَّهَارَ مَعَاشًا(11) Ва кундузни тириклик қилдик. |
وَبَنَيْنَا فَوْقَكُمْ سَبْعًا شِدَادًا(12) Тепаларнгизга етти мустаҳкам (осмон)ни бино қилдик. |
وَجَعَلْنَا سِرَاجًا وَهَّاجًا(13) Ва шуъла таратувчи чироқ ҳам қилдик. |
وَأَنزَلْنَا مِنَ الْمُعْصِرَاتِ مَاءً ثَجَّاجًا(14) Ва сиқилган(булут)лардан оқувчи сувлар туширдик. |
لِّنُخْرِجَ بِهِ حَبًّا وَنَبَاتًا(15) У(сув) билан дон ва наботот чиқаришимиз учун. |
وَجَنَّاتٍ أَلْفَافًا(16) Ва дарахтлари бир-бирига киришган бўстонлар. |
إِنَّ يَوْمَ الْفَصْلِ كَانَ مِيقَاتًا(17) Албатта, ажрим куни вақти белгиланган эди. |
يَوْمَ يُنفَخُ فِي الصُّورِ فَتَأْتُونَ أَفْوَاجًا(18) У кунда сурга пуфланур ва сизлар тўп-тўп бўлиб келурсизлар. |
وَفُتِحَتِ السَّمَاءُ فَكَانَتْ أَبْوَابًا(19) Осмон ёрилиб, эшик-эшиклар очилур. |
وَسُيِّرَتِ الْجِبَالُ فَكَانَتْ سَرَابًا(20) Тоғлар ўрнидан кўчирилиб, саробга айланур. |
إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتْ مِرْصَادًا(21) Албатта, жаҳаннам пойлаб турувчи эди. |
لِّلطَّاغِينَ مَآبًا(22) Туғёнга кетганларга қайтар жойдир. |
لَّابِثِينَ فِيهَا أَحْقَابًا(23) Улар унда замонлар бўйи қолувчилардир. |
لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرْدًا وَلَا شَرَابًا(24) Улар унда совуқни ҳам, шаробни ҳам татий олмаслар. |
إِلَّا حَمِيمًا وَغَسَّاقًا(25) Магар қайноқ сув ва йирингни (татирлар). |
جَزَاءً وِفَاقًا(26) Мувофиқ жазо ўлароқ. |
إِنَّهُمْ كَانُوا لَا يَرْجُونَ حِسَابًا(27) Чунки улар ҳисоб-китоб бўлишига ишонмасдилар. |
وَكَذَّبُوا بِآيَاتِنَا كِذَّابًا(28) Ва Бизнинг оятлариимизни ёлғон дейишган эди, ёлғон!. |
وَكُلَّ شَيْءٍ أَحْصَيْنَاهُ كِتَابًا(29) Биз барча нарсани китобга жамлаб қўйганмиз. |
فَذُوقُوا فَلَن نَّزِيدَكُمْ إِلَّا عَذَابًا(30) Бас, татиб кўринглар, сизларга азобдан бошқа ҳеч нарсани зиёда қилмасмиз. |
إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ مَفَازًا(31) Албатта, тақводорларга ютуқ бордир: |
حَدَائِقَ وَأَعْنَابًا(32) Боғ-роғлар, узумзорлар бордир. |
وَكَوَاعِبَ أَتْرَابًا(33) Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир. |
وَكَأْسًا دِهَاقًا(34) Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир. |
لَّا يَسْمَعُونَ فِيهَا لَغْوًا وَلَا كِذَّابًا(35) У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар. |
جَزَاءً مِّن رَّبِّكَ عَطَاءً حِسَابًا(36) Роббингдан мукофот, совға ҳисобидандир. |
رَّبِّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا الرَّحْمَٰنِ ۖ لَا يَمْلِكُونَ مِنْهُ خِطَابًا(37) У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Роббиси, Роҳмандир, Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас. |
يَوْمَ يَقُومُ الرُّوحُ وَالْمَلَائِكَةُ صَفًّا ۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنْ أَذِنَ لَهُ الرَّحْمَٰنُ وَقَالَ صَوَابًا(38) Ўша кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турадир. Роҳман изн берганлар ва тўғри сўзлаганлардан ўзгалар гапира олмаслар. |
ذَٰلِكَ الْيَوْمُ الْحَقُّ ۖ فَمَن شَاءَ اتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِ مَآبًا(39) У ҳақ кундир. Ким хоҳласа, ўз Роббисига қайтар йўл оладир. |
إِنَّا أَنذَرْنَاكُمْ عَذَابًا قَرِيبًا يَوْمَ يَنظُرُ الْمَرْءُ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ وَيَقُولُ الْكَافِرُ يَا لَيْتَنِي كُنتُ تُرَابًا(40) Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир «кошки тупроқ бўлиб кетсам», –дейдир. |