Sura Furqon
77 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚﯛﯜﯝ
Оламларга огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир.
ﯞﯟﯠﯡﯢﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱ
У осмонлару ернинг мулки Унга хос бўлган, Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥﭦﭧ
У Зотдан бошқа, ҳеч нарса ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган, ўзлари учун зарарга ҳам, нафга ҳам эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган «худо»лар тутдилар.
ﭨﭩﭪﭫﭬﭭﭮﭯﭰﭱﭲﭳﭴﭵﭶﭷﭸﭹ
Куфр келтирганлар: «Бу (Қуръон) уйдирмадан бошқа нарса эмас. Уни ўзи уйдириб олди ва бунда унга бошқа қавмлар кўмак бердилар», дедилар. Бас, шубҳасиз, зулм ва ёлғон гувоҳлик келтирдилар.
ﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃ
Улар: «Бу аввалгиларнинг афсонасидир. Уларни ёздириб олган. Ҳолбуки, улар унга эртаю кеч имло қилинур», дедилар.
ﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑ
Сен: «Уни осмонлару ердаги сирни биладиган Зот нозил қилди. Албатта, У мағфиратли ва раҳмли Зотдир», дегин.
ﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚﮛﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢ
Улар: «Бу не Пайғамбарки, таом еб, бозорда юрадир?! Унга бир фаришта туширилса эди, у билан огоҳлантиргувчи бўлар эди.
ﮣﮤﮥﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬﮭﮮﮯﮰﮱﯓﯔﯕﯖ
Ёки унга хазина ташланса ёхуд унинг боғи бўлсаю ундан еса», дедилар. Золимлар: «Сизлар фақат сеҳрланган кишига эргашяпсизлар, холос», дедилар.
ﯗﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠ
Сенга қандай мисоллар келтирганига назар сол! Бас, улар йўлдан оздилар. Энди йўл топишга қодир эмаслар.
ﯡﯢﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲ
Агар хоҳласа, сенга ўшандан яхшироғини–остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва қасрларни қилиб берадиган Зот баракотли ва улуғ бўлди.
ﯳﯴﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻﯼ
Йўқ! Улар соат(қиёмат)ни ҳам ёлғонга чиқардилар. Ва Биз соат(қиёмат)ни ёлғонга чиқарганларга дўзахни тайёрлаб қўйдик.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚ
Вақтики у уларни узоқ жойдан кўрганида, унинг ғазабнок қайнашини ва бўкиришини эшитурлар.
ﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤ
Унинг тор жойига кишанланган ҳолларида ташлаганларида эса, ўша жойда (ўзларига) ҳалокат тиларлар.
ﭥﭦﭧﭨﭩﭪﭫﭬﭭ
Бугунги кунда бир ҳалокатни эмас, кўп ҳалокатни тиланглар!
ﭮﭯﭰﭱﭲﭳﭴﭵﭶﭷﭸﭹﭺﭻﭼ
Бу яхшими ёки тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими? У (жаннат) улар учун мукофот ва қайтиш жойидир.
ﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄﮅﮆﮇﮈ
Уларга у ерда хоҳлаган нарсалари бор, абадий ҳолда қолурлар. Бу Роббинг зиммасидаги масъулиятли ваъдадир.
ﮉﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙ
У(мушрик)ларни ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларини тўплаган кунда У зот: «Анави бандаларимни сизлар адаштирдингизми ёки улар ўзлари йўлдан оздиларми?!» дейдир.
ﮚﮛﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢﮣﮤﮥﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬﮭﮮﮯ
Улар: «Эй пок Парвардигор, Сендан ўзгани дўст тутмоқ биз учун ярашмас. Лекин сен уларни ва ота-боболарини (шунчалик) ҳузурлантирдингки, ҳатто улар зикрингни унутдилар ва ҳалокат қавми бўлиб қолдилар», дерлар.
ﮰﮱﯓﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡ
Батаҳқиқ, улар сизларни айтаётган нарсангизда ёлғончига чиқардилар. Энди (азобни) буришга ҳам, ёрдам олишга ҳам қодир бўлмассиз. Сиздан ким зулм қилган бўлса, унга азобни тортдирамиз.
ﯢﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴﯵﯶﯷﯸ
Биз сендан олдин юборган Пайғамбарларимиз ҳам, албатта, таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қиласизлармикин?! Роббинг кўргувчи бўлган зотдир.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥﭦ
Бизга учрашдан умидсиз бўлганлар, бизга фаришталар туширилса ёки, Роббимизни кўрсак эди, дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларидан кетдилар ва катта туғён-ла туғён қилдилар.
ﭧﭨﭩﭪﭫﭬﭭﭮﭯﭰﭱ
Улар фаришталарни кўрадиган кунда, ҳа, ўша кунда жиноятчиларга хушхабар бўлмас. Ва у(фаришта)лар: «Ҳаром, ҳаром», дерлар.
ﭲﭳﭴﭵﭶﭷﭸﭹﭺﭻ
Ва қилган амалига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборурмиз.
ﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃ
Ўша кунда жаннат эгаларининг қароргоҳлари ва оромгоҳлар ғоят яхшидир.
ﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋ
У кунда булутли осмон ёрилиб, фаришталар бўлак-бўлак тушурилурлар.
ﮌﮍﮎﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖ
У кунда ҳукмронлик Роҳманга ҳақ бўлур. У кун кофирлар учун кўп қийин кун бўлур.
ﮗﮘﮙﮚﮛﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢ
У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер.
ﮣﮤﮥﮦﮧﮨﮩ
«Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди.
ﮪﮫﮬﮭﮮﮯﮰﮱﯓﯔﯕﯖﯗ
Батаҳқиқ, менга зикр (Қуръон) келгандан сўнг у (дўст) мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир», дер.
ﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡ
Ва Пайғамбар: «Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръонни тарк этдилар», деди.
ﯢﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮ
Ана шундай. Ҳар Пайғамбар учун жиноятчилардан душман қилганмиз. Ҳидоят ва ёрдамчиликда Роббинг Ўзи кифоя қилур.
ﯯﯰﯱﯲﯳﯴﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻﯼﯽﯾﯿﰀ
Куфр келтирганлар: «Унга Қуръон бир йўла нозил қилинса эди», дедилар. Биз сенинг қалбингни у билан собит қилиш учун шундай қилдик ва уни дона-дона қилиб ўқидик.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙ
Улар сенга бирор масал келтирсалар, Биз, албатта, сенга ҳақни ва гўзал шарҳини келтирамиз.
ﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥ
Жаҳаннам томон юз тубан ҳолларида судраладиганлар, ана ўшалар, маконлари энг ёмон, йўллари энг адашган кимсалардир.
ﭦﭧﭨﭩﭪﭫﭬﭭﭮﭯ
Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик ва унга акаси Ҳорунни вазир қилдик.
ﭰﭱﭲﭳﭴﭵﭶﭷﭸﭹ
Бас: «Иккингиз бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмга боринг», дедик. Сўнг уларни ер билан яксон қилдик.
ﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄﮅﮆﮇﮈ
Ва Нуҳ қавми Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганларида ғарқ этдик ва уларни одамларга ибрат қилдик. Ҳамда Биз золимларга аламли азоблар тайёрлаб қўйдик.
ﮉﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑ
Од, Самуд ва қудуқ эгаларини ҳамда бу орадаги асрларни эсла.
ﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚ
Улардан ҳар бирига мисоллар келтирдик. Ва уларни қириб битирдик.
ﮛﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢﮣﮤﮥﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬﮭ
Батаҳқиқ, улар ёмонлик ёмғири ёғдирилган шаҳарга келган эдилар. Уни кўрмаган эдиларми?! Йўқ! Улар қайта тирилишдан умидсиз эдилар.
ﮮﮯﮰﮱﯓﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚ
Улар сени кўрган вақтларида: «Аллоҳ Пайғамбар қилиб юборган шуми?!
ﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭ
Агар сабр қилмаганимизда, албатта, у бизни сал бўлмаса худоларимиздан оздирарди-я!» деб масхарага олурлар. Яқинда–азобни кўрган чоғларида–ким йўлдан озганроқ эканини билурлар.
ﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴﯵﯶﯷ
Ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унга вакил бўласанми?!
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡ
Ёки сен уларнинг кўплари тинглай оладилар ё англай оладилар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар.
ﭢﭣﭤﭥﭦﭧﭨﭩﭪﭫﭬﭭﭮﭯﭰﭱﭲ
Роббингнинг сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингми? Агар хоҳласа, уни жилмас қиларди. Сўнгра қуёшни Биз унга далил қилдик.
ﭳﭴﭵﭶﭷﭸ
Сўнгра Биз уни Ўзимизга аста-секин тортиб олдик.
ﭹﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄ
У сиз учун кечани либос, уйқуни истироҳот қилган ва кундузни тирилиш (замони) қилган Зотдир.
ﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑﮒﮓ
У Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборган Зотдир. Ва осмондан пок сув туширдик.
ﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚﮛﮜﮝﮞ
У ила ўлик юртни тирилтиришимиз ва ўзимиз яратган кўплаб чорва ҳайвонлари ҳамда инсонларни суғоришимиз учун.
ﮟﮠﮡﮢﮣﮤﮥﮦﮧﮨ
Батаҳқиқ, Биз у(Қуръон)ни эслатма олишлари учун ораларида турлича тасарруф қилиб кўрдик. Одамларнинг кўплари куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар.
ﮩﮪﮫﮬﮭﮮﮯﮰ
Агар хоҳласак, ҳар шаҳарга битта огоҳлантиргувчи юборар эдик.
ﮱﯓﯔﯕﯖﯗﯘﯙ
Кофирларга итоат этма! Уларга қарши у(Қуръон) билан катта жиҳод қил!
ﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪ
У икки денгизни-буниси чучук-ширин, униси шўр-аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва ораларига кўринмас тўсиқ ҳамда очилмас сарҳад қилган Зотдир.
ﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴﯵﯶﯷﯸ
У сувдан башар яратган ва уни насл-насаб, қуда-анда қилиб қўйган Зотдир. Роббинг қодир бўлган Зотдир.
ﯹﯺﯻﯼﯽﯾﯿﰀﰁﰂﰃﰄﰅﰆﰇﰈ
Улар Аллоҳдан ўзга уларга наф ҳам, зарар ҳам етказмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар. Ва кофир Роббига қарши ёрдамчи бўлгандир.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖ
Биз сени фақат хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи этиб юборганмиз, холос.
ﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥ
Сен: «Мен сизлардан бунинг учун ажр сўрамайман, фақат, ким хоҳласа, Робби томон йўл олишини (сўрайман)», деб айт.
ﭦﭧﭨﭩﭪﭫﭬﭭﭮﭯﭰﭱﭲﭳﭴ
Ва барҳаёт, ўлмайдиган Зотга таваккал қил ҳамда Уни ҳамду сано ила поклаб ёд эт. Бандаларининг гуноҳларидан ўта хабардор бўлишда Унинг Ўзи кифоядир.
ﭵﭶﭷﭸﭹﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄﮅﮆﮇ
У осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратган, сўнгра аршни эгаллаган зотдир. У Роҳмандир. Бас, ўша ўта Хабардордан сўра.
ﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖ
Қачонки уларга: «Роҳманга сажда қилинглар!» дейилса, улар: «Роҳман нима? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?» дерлар. Бу уларнинг узоқлашишини зиёда қилур.
ﮗﮘﮙﮚﮛﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢ
Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотли-буюк бўлди.
ﮣﮤﮥﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬﮭﮮﮯﮰ
У ибрат олмоқни ирода қилган ва шукр қилмоқни ирода қилган киши учун кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир.
ﮱﯓﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞ
Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, «салом», дейдиганлардир.
ﯟﯠﯡﯢﯣﯤ
Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказурлар.
ﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱ
Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир.
ﯲﯳﯴﯵﯶ
Албатта, у энг ёмон қароргоҳ ва турар жойдир», дейдиганлардир.
ﯷﯸﯹﯺﯻﯼﯽﯾﯿﰀﰁﰂ
Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥﭦﭧﭨ
Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур.
ﭩﭪﭫﭬﭭﭮﭯﭰﭱ
Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб) да хор бўлиб абадий қолур.
ﭲﭳﭴﭵﭶﭷﭸﭹﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃ
Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир.
ﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍ
Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтар.
ﮎﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗ
Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар.
ﮘﮙﮚﮛﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢ
Уларга Роббиларининг оятлари эслатилганда, у(оят)ларга гунг ва кўрлардек ташланмаслар.
ﮣﮤﮥﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬﮭﮮﮯﮰ
Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт», дейдиганлардир.
ﮱﯓﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚﯛ
Ана ўшалар сабр қилганлари учун «ғурфа» ила мукофотланурлар ва унда табрик ва салом билан қаршиланурлар.
ﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢ
Улар ўшанда абадий қолурлар. У қандай ҳам гўзал қароргоҳ ва манзилдир.
ﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰ
Сен: «Агар дуо-илтижоларингиз бўлмаса, Роббим сизларга ҳеч қиймат бермас. Бас, батаҳқиқ, сиз ёлғонга чиқардингиз. Энди сизларга (азоб) лозим бўлур», деб айт.

Muqaddas Qur'on


Tuesday, August 18, 2026

Don't forget us in your sincere prayers