78 Oyat · Medinan · O'zbek
bismillah
ﭷﭸ
55:1 Роҳман.
ﭹﭺﭻ
55:2 Қуръони ўргатди.
ﭼﭽﭾ
55:3 Инсонни яратди.
ﭿﮀﮁ
55:4 Унга баённи ўргатди.
ﮂﮃﮄﮅ
55:5 Қуёш ва ой ҳисобдадир.
ﮆﮇﮈﮉ
55:6 Ўт-ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар.
ﮊﮋﮌﮍﮎ
55:7 Осмонни баланд кўтарди ва тарозуни ўрнатди.
ﮏﮐﮑﮒﮓ
55:8 Тортишда ҳаддан ошмаслигингиз учун.
ﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚ
55:9 Адолат ила ўлчанг ва тарозудан уриб қолманг.
ﮛﮜﮝﮞ
55:10 Ва ерни ҳалойиқ учун қўйди.
ﮟﮠﮡﮢﮣﮤ
55:11 У(ер)да мевалар ва гулкосали хурмолар бор.
ﮥﮦﮧﮨﮩ
55:12 Ва сомонли донлар ҳамда райҳон бор.
ﮪﮫﮬﮭﮮ
55:13 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﮯﮰﮱﯓﯔﯕ
55:14 Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди.
ﯖﯗﯘﯙﯚﯛﯜ
55:15 Ва жинларни алангадан яратди.
ﯝﯞﯟﯠﯡ
55:16 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз.
ﯢﯣﯤﯥﯦ
55:17 У икки машриқ ва икки мағрибнинг Роббисидир.
ﯧﯨﯩﯪﯫ
55:18 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
ﭑﭒﭓﭔ
55:19 Дарё-денгизларни бир-бири билан учрашадиган қилиб қўйди.
ﭕﭖﭗﭘﭙ
55:20 Ўрталаридаги тўсиқдан ошиб ўтолмаслар.
ﭚﭛﭜﭝﭞ
55:21 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
ﭟﭠﭡﭢﭣ
55:22 У иккисидан луълуъ ва маржон чиқар.
ﭤﭥﭦﭧﭨ
55:23 Бас, Роббингизнинг қайси неъматлрини ёлғон дея олурсиз?!
ﭩﭪﭫﭬﭭﭮﭯ
55:24 Денгизларда тоғдек бўлиб сузиб юрувчилар ҳам Уникидир.
ﭰﭱﭲﭳﭴ
55:25 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﭵﭶﭷﭸﭹ
55:26 (Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.
ﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀ
55:27 Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир.
ﮁﮂﮃﮄﮅ
55:28 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
ﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑ
55:29 Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куни ишдадир.
ﮒﮓﮔﮕﮖ
55:30 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﮗﮘﮙﮚﮛ
55:31 Албатта, сизлар учун вақт топармиз, эй инсу жинлар!
ﮜﮝﮞﮟﮠ
55:32 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﮡﮢﮣﮤﮥﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬﮭﮮﮯﮰﮱﯓ
55:33 Эй жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ер чегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат Султон ила чиқа олурсиз, холос.
ﯔﯕﯖﯗﯘ
55:34 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡ
55:35 Устингиздан ўт-чўғ ва тутун юборилур. Бас, қутула олмассиз.
ﯢﯣﯤﯥﯦ
55:36 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭ
55:37 Осмон ёрилиб, қирмизи мойга айланган вақтда...
ﯮﯯﯰﯱﯲ
55:38 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﯳﯴﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻ
55:39 Бас, у кунда инс ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмас.
ﯼﯽﯾﯿﰀ
55:40 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﰁﰂﰃﰄﰅﰆﰇ
55:41 Жиноятчмлар сиймоларидан билиниб турур. Ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур.
ﭑﭒﭓﭔﭕ
55:42 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﭖﭗﭘﭙﭚﭛﭜ
55:43 Жиноятчилар ёлғонга чиқараётган жаҳаннам шу бўлур.
ﭝﭞﭟﭠﭡﭢ
55:44 Улар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айланур.
ﭣﭤﭥﭦﭧ
55:45 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﭨﭩﭪﭫﭬﭭ
55:46 Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор.
ﭮﭯﭰﭱﭲ
55:47 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﭳﭴﭵ
55:48 Улар шох-новдалидирлар.
ﭶﭷﭸﭹﭺ
55:49 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﭻﭼﭽﭾ
55:50 Икковларида оқувчи икки булоқ бор.
ﭿﮀﮁﮂﮃ
55:51 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﮄﮅﮆﮇﮈﮉ
55:52 Икковларида ҳам мевадан жуфт навлар бор.
ﮊﮋﮌﮍﮎ
55:53 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙ
55:54 Ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳоллари бор.
ﮚﮛﮜﮝﮞ
55:55 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﮟﮠﮡﮢﮣﮤﮥﮦﮧﮨ
55:56 Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган(ҳур)лар бор.
ﮩﮪﮫﮬﮭ
55:57 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﮮﮯﮰﮱ
55:58 У(ҳур)лар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар.
ﯓﯔﯕﯖﯗ
55:59 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﯘﯙﯚﯛﯜﯝ
55:60 Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.
ﯞﯟﯠﯡﯢ
55:61 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﯣﯤﯥﯦ
55:62 У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор.
ﯧﯨﯩﯪﯫ
55:63 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﯬﯭ
55:64 Икковлари ям-яшилдир.
ﯮﯯﯰﯱﯲ
55:65 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﯳﯴﯵﯶ
55:66 Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бор.
ﯷﯸﯹﯺﯻ
55:67 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﯼﯽﯾﯿﰀ
55:68 Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор.
ﰁﰂﰃﰄﰅ
55:69 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﭑﭒﭓﭔ
55:70 Уларда яхши, гўзаллар бор.
ﭕﭖﭗﭘﭙ
55:71 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﭚﭛﭜﭝﭞ
55:72 Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор.
ﭟﭠﭡﭢﭣ
55:73 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﭤﭥﭦﭧﭨﭩﭪ
55:74 Аввал уларга инс ҳам, жин ҳам тегмаган.
ﭫﭬﭭﭮﭯ
55:75 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﭰﭱﭲﭳﭴﭵﭶ
55:76 Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор.
ﭷﭸﭹﭺﭻ
55:77 Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
ﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂ
55:78 Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш Роббинг исми муборак бўлди.

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers