25 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﭣﭤﭥﭦ
84:1 Вақтики, осмон ёрилса.
ﭧﭨﭩﭪ
84:2 Ва у (осмон) ўз Роббисига қулоқ осди ва шундоқ бўлиши керак эди.
ﭫﭬﭭﭮ
84:3 Ва, вақтики, ер чўзилса.
ﭯﭰﭱﭲﭳ
84:4 Ва ўз ичидаги нарсаларни отиб чиқариб, холи қолса.
ﭴﭵﭶﭷ
84:5 Ва у (ер) ўз Роббисига қулоқ осди ва шундоқ бўлиши керак эди.
ﭸﭹﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀ
84:6 Эй инсон! Албатта сен Роббингга йўлиққунингча, ҳаракату уринишда бўларсан ва охири унга йўлиқарсан.
ﮁﮂﮃﮄﮅﮆ
84:7 Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса.
ﮇﮈﮉﮊﮋ
84:8 Тезда, осонгина ҳисоб қилинар.
ﮌﮍﮎﮏﮐ
84:9 Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борар.
ﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗ
84:10 Ва, аммо, кимнинг китоби орқа тарафдан берилса.
ﮘﮙﮚﮛ
84:11 У тезда ўзига ҳалокатни чақирар.
ﮜﮝﮞ
84:12 Ва қизиб турган дўзахга кирар.
ﮟﮠﮡﮢﮣﮤ
84:13 Чунки, у(бу дунёда) ўз аҳли билан хурсанд бўлиб ўтган эди.
ﮥﮦﮧﮨﮩﮪ
84:14 Чунки, у ҳеч қачон орқага қайтмасликни ўйлаган эди.
ﮫﮬﮭﮮﮯﮰﮱﯓ
84:15 Ҳа! Албатта, Роббиси уни доим кўриб турувчи эди.
ﯔﯕﯖﯗ
84:16 Шафақ билан қасамки.
ﯘﯙﯚﯛ
84:17 Кечаси ва у ўраб олган нарсалар билан қасамки.
ﯜﯝﯞﯟ
84:18 Ва тўлин ой билан қасамки.
ﯠﯡﯢﯣﯤ
84:19 Албатта, сизлар табақама-табақа минасизлар.
ﯥﯦﯧﯨﯩ
84:20 Нима бўлган уларга, иймон келтирмаслар?!
ﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱ
84:21 Ва агар уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмаслар?!
ﯲﯳﯴﯵﯶ
84:22 Балки кофирлар ёлғонга чиқарарлар.
ﯷﯸﯹﯺﯻ
84:23 Улар қалбларида нимани сақлаётганларини Аллоҳнинг Ўзи билар.
ﯼﯽﯾﯿ
84:24 Уларга аламли азобнинг «башоратини» бер.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚ
84:25 Магар иймон келтирганларга ва яхши амаллар қилганларга, уларга миннатсиз, узлуксиз ажрлар бордир.

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers