227 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﭑﭒ
26:1 То. Син. Мим.
ﭓﭔﭕﭖﭗ
26:2 Булар очиқ китобнинг оятларидир.
ﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞ
26:3 Эҳтимол, (улар) мўмин бўлмаганлари учун сен ўзингни ҳалок қилмоқчидирсан?!
ﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥﭦﭧﭨﭩﭪ
26:4 Агар хоҳласак, уларга осмондан оят-мўъжиза нозил қилурмиз. Бас, уларнинг бўйинлари унга эгилиб қоладир.
ﭫﭬﭭﭮﭯﭰﭱﭲﭳﭴﭵﭶ
26:5 Уларга Роҳмандан янги эслатма келибдики, албатта, ундан юз ўгиргувчи бўлганлар.
ﭷﭸﭹﭺﭻﭼﭽﭾﭿ
26:6 Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келажакдир.
ﮀﮁﮂﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋ
26:7 Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз.
ﮌﮍﮎﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕ
26:8 Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмаслар.
ﮖﮗﮘﮙﮚﮛ
26:9 Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
ﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢﮣﮤ
26:10 Роббинг Мусога: «У золим қавмга боргин.
ﮥﮦﮧﮨﮩﮪ
26:11 Фиръавн қавмига. (Биздан) қўрқмайдиларми?!
ﮫﮬﮭﮮﮯﮰﮱ
26:12 У: «Эй Роббим, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман.
ﯓﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚﯛ
26:13 Ва дилим сиқилишидан ҳамда тилим бурро бўлмай қолишидан. Бас, Ҳорунни элчи қил.
ﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢ
26:14 Менинг зиммамда улар наздида гуноҳ бор. Бас, мени ўлдиришларидан хавфдаман», деди.
ﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬ
26:15 У зот: «Йўқ! Бас, иккингиз Бизнинг оят-мўъжизаларимиз ила боринглар. Албатта, Биз иккингиз билан эшитгувчилармиз.
ﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴ
26:16 Бас, Фиръавнга боринглар ва унга: «Биз Роббул Оламийннинг Пайғамбарларимиз.
ﯵﯶﯷﯸﯹﯺ
26:17 Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор», деб айтинглар, деди.
ﯻﯼﯽﯾﯿﰀﰁﰂﰃﰄﰅ
26:18 У (Фиръавн): «Биз сени гўдаклигингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми?! Умрингнинг бир неча йилини бизнинг ичимизда ўтказмадингми?!
ﰆﰇﰈﰉﰊﰋﰌﰍ
26:19 Ва нонкўрлардан бўлиб, қиладиган ишингни қилиб қўймадингми?!» деди.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗ
26:20 (Мусо): «Ўша ишни қилган бўлсам, билмасдан қилганман.
ﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣ
26:21 Бас, сизлардан хавфсираб қочиб кетдим. Кейин Аллоҳ менга ҳикмат берди ва мени Пайғамбарлардан қилди.
ﭤﭥﭦﭧﭨﭩﭪﭫﭬ
26:22 Ўша менга қилаётган миннатинг Бани Исроилни қул қилиб олганингдандир», деди.
ﭭﭮﭯﭰﭱﭲ
26:23 Фиръавн: «Роббул Оламийн нима?» деди.
ﭳﭴﭵﭶﭷﭸﭹﭺﭻﭼﭽ
26:24 У (Мусо): «Агар англамоқчи бўлсангиз, У осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди.
ﭾﭿﮀﮁﮂﮃ
26:25 У атрофидаги кишиларга: «Эшитмаяпсизларми?!» деди.
ﮄﮅﮆﮇﮈﮉ
26:26 У(Мусо): « У зот сизнинг Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг Роббидир», деди.
ﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑ
26:27 У: «Албатта, сизга юборилган Пайғамбарингиз жиннидир», деди.
ﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚﮛﮜ
26:28 У(Мусо): «У, агар ақл юритсангиз, машриқу мағрибнинг ва улар ўртасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди.
ﮝﮞﮟﮠﮡﮢﮣﮤﮥ
26:29 У: «Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман», деди.
ﮦﮧﮨﮩﮪﮫ
26:30 У(Мусо): «Агар мен сенга очиқ-ойдин нарса келтирсам ҳам-а?!» деди.
ﮬﮭﮮﮯﮰﮱﯓﯔ
26:31 У: «Агар ростгўйлардан бўлсанг, келтир уни!» деди.
ﯕﯖﯗﯘﯙﯚﯛ
26:32 Бас, у (Мусо) асосини ташлади. Баногоҳ у аниқ аждарга айланди.
ﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢ
26:33 Ва қўлини чиқарди. Банагоҳ у назар қилгувчиларга оппоқ кўринди.
ﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪ
26:34 У(Фиръавн) атрофидаги аъёнларига: «Албатта, бу ўта билимдон сеҳргардир.
ﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳ
26:35 У ўз сеҳри билан сизларни ерингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?», деди.
ﯴﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻ
26:36 Улар: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор.
ﯼﯽﯾﯿﰀ
26:37 Сенга барча ўта билимдон сеҳргарларни олиб келсинлар», дедилар.
ﰁﰂﰃﰄﰅﰆ
26:38 Бас, сеҳргарлар маълум куни келишилган вақтда жамландилар.
ﰇﰈﰉﰊﰋﰌ
26:39 Ва одамларга: «Сизлар тўпланиб бўлдингизми?
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘ
26:40 Ажаб эрмас, устин келсалар, сеҳргарларга эргашсак», дейилди.
ﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥ
26:41 Сеҳргарлар келган чоғларида Фиръавнга: «Агар биз ғолиб келгувчи бўлсак, бизга, албатта, ҳақ бериладими?» дедилар.
ﭦﭧﭨﭩﭪﭫﭬ
26:42 У: «Ҳа! У ҳолда сиз, албатта, энг яқинларимдан бўласиз», деди.
ﭭﭮﭯﭰﭱﭲﭳﭴ
26:43 Мусо уларга: «Сиз ташлайдиган нарсангизни ташланг», деди.
ﭵﭶﭷﭸﭹﭺﭻﭼﭽﭾ
26:44 Бас, улар арқонлари ва асоларини ташладилар ва «Фиръавннинг иззати билан қасамки, албатта, биз ғолиблармиз», дедилар.
ﭿﮀﮁﮂﮃﮄﮅﮆﮇ
26:45 Сўнгра Мусо асосини ташлаган эди, бирдан у уларнинг уйдирмаларини юта бошлади.
ﮈﮉﮊﮋ
26:46 Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида йиқилдилар.
ﮌﮍﮎﮏﮐ
26:47 Улар: «Роббул Оламийнга иймон келтирдик.
ﮑﮒﮓﮔ
26:48 Мусо ва Ҳоруннинг Роббига», дедилар.
ﮕﮖﮗﮘﮙﮚﮛﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢﮣﮤﮥﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬ
26:49 У: «Мен сизга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингиз! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Энди тезда биласиз, мен, албатта, қўл-оёғингизни қарама-қарши томонидан кесажакман ва барчангизни осажакман», деди.
ﮭﮮﮯﮰﮱﯓﯔﯕﯖ
26:50 Улар: «Зарари йўқ. Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз.
ﯗﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢ
26:51 Мўминларнинг аввалгиси бўлганимиз учун Роббимиз хатоларимизни кечиришидан умид қиламиз», дедилар.
ﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬ
26:52 Ва Мусога: «Бандаларим билан кечаси йўлга чиқ. Албатта, таъқиб этилурсиз», деб ваҳий юбордик.
ﯭﯮﯯﯰﯱﯲ
26:53 Бас, Фиръавн шаҳарларга тўпловчилар юборди:
ﯳﯴﯵﯶﯷ
26:54 «Шубҳасиз, анавилар озгина тоифадирлар.
ﯸﯹﯺﯻ
26:55 Албатта, улар бизни ғазаблантиргувчилардир.
ﯼﯽﯾﯿ
26:56 Албатта, биз ҳаммамиз ҳушёрмиз», деб.
ﰀﰁﰂﰃﰄ
26:57 Бас, Биз уларни боғ-роғлар ва булоқлардан.
ﰅﰆﰇﰈ
26:58 Хазиналар ва муҳтарам маскандан чиқардик.
ﰉﰊﰋﰌﰍﰎ
26:59 Ана шундай. Ўша(нарса)ларни Бани Исроилга мерос қилиб бердик.
ﰏﰐﰑ
26:60 Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида қувиб етдилар.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙ
26:61 Икки жамоат бир-бирларини кўрган чоғида, Мусонинг одамлари: «Энди қўлга тушдик», дедилар.
ﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡ
26:62 У (Мусо): »Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур«, деди.
ﭢﭣﭤﭥﭦﭧﭨﭩﭪﭫﭬﭭﭮﭯﭰ
26:63 Бас, Биз Мусога: «Асонг билан денгизни ур», деб ваҳий қилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди.
ﭱﭲﭳﭴ
26:64 Ва кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик.
ﭵﭶﭷﭸﭹﭺ
26:65 Мусо ва унга эргашганларга, ҳаммаларига нажот бердик.
ﭻﭼﭽﭾ
26:66 Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик.
ﭿﮀﮁﮂﮃﮄﮅﮆﮇﮈ
26:67 Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
ﮉﮊﮋﮌﮍﮎ
26:68 Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
ﮏﮐﮑﮒﮓ
26:69 Ва уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб бер.
ﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚ
26:70 Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» деган эди.
ﮛﮜﮝﮞﮟﮠﮡ
26:71 Улар: «Санамларга ибодат қилмоқдамиз. Ва уларга ихлос ила ибодат қилишда бардавом бўлурмиз», дедилар.
ﮢﮣﮤﮥﮦﮧ
26:72 У: «Илтижо қилганингизда улар сизни эшитадиларми?
ﮨﮩﮪﮫﮬ
26:73 Ёхуд наф ёки зарар етказа оладиларми?» деди.
ﮭﮮﮯﮰﮱﯓﯔ
26:74 Улар: «Йўқ, биз ота-боболаримизни шундай қилаётганларини кўрдик», дедилар.
ﯕﯖﯗﯘﯙﯚ
26:75 У: «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми?!
ﯛﯜﯝﯞ
26:76 Сиз ва қадимги оталарингиз?!
ﯟﯠﯡﯢﯣﯤﯥ
26:77 Албатта, Роббул Оламийндан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир», деди.
ﯦﯧﯨﯩﯪ
26:78 У мени яратган зотдир. Бас, мени ҳидоят қилади ҳам Унинг Ўзи.
ﯫﯬﯭﯮﯯ
26:79 Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи.
ﯰﯱﯲﯳﯴ
26:80 Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.
ﯵﯶﯷﯸﯹ
26:81 Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи.
ﯺﯻﯼﯽﯾﯿﰀﰁﰂ
26:82 Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим ҳам Унинг Ўзи.
ﰃﰄﰅﰆﰇﰈﰉ
26:83 Эй Роббим, менга ҳикмат ҳадя эт ва мени солиҳларга қўшгин.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗ
26:84 Ва менга кейин келгувчилар ичида содиқ мақтовлар бўладиган қилгин.
ﭘﭙﭚﭛﭜﭝ
26:85 Ва мени наъийм жаннати ворисларидан қилгин.
ﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤ
26:86 Ва отамни мағфират қил. Албатта, у адашганлардан бўлди.
ﭥﭦﭧﭨﭩ
26:87 Ва қайта тирилтириладиган кунда мени шарманда қилмагин.
ﭪﭫﭬﭭﭮﭯﭰ
26:88 У кунда на мол манфаат берар ва на болалар.
ﭱﭲﭳﭴﭵﭶﭷ
26:89 Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар).
ﭸﭹﭺﭻ
26:90 Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди.
ﭼﭽﭾﭿ
26:91 Жаҳийм иғвога учганларга зоҳир қилинди.
ﮀﮁﮂﮃﮄﮅﮆ
26:92 Ва уларга: »Аллоҳдан ўзга ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?!
ﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎ
26:93 Улар сизга ёрдам бера олурларми ёки ўзларини қутқара олурларми?! « дейилди.
ﮏﮐﮑﮒﮓ
26:94 Бас, унга улар, иғвога учганлар.
ﮔﮕﮖﮗ
26:95 Ва Иблиснинг аскарлари биргаликда юзтубан тахлаб ташландилар.
ﮘﮙﮚﮛﮜ
26:96 Улар унинг ичида бир-бирлари ила хусумат қилар эканлар, дедилар:
ﮝﮞﮟﮠﮡﮢﮣ
26:97 «Аллоҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз.
ﮤﮥﮦﮧﮨ
26:98 Чунки сизларни Роббул Оламийнга тенглаштирардик.
ﮩﮪﮫﮬﮭ
26:99 Бизни фақат жиноятчилар йўлдан оздирдилар.
ﮮﮯﮰﮱﯓ
26:100 Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ.
ﯔﯕﯖﯗ
26:101 Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ.
ﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟ
26:102 Қани энди ортга қайтсагу мўминлардан бўлсак».
ﯠﯡﯢﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩ
26:103 Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
ﯪﯫﯬﯭﯮﯯ
26:104 Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
ﯰﯱﯲﯳﯴ
26:105 Нуҳ қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
ﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻﯼ
26:106 Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ деди: «У зотдан қўрқмайсизми?!
ﯽﯾﯿﰀﰁ
26:107 Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
ﰂﰃﰄﰅ
26:108 Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
ﰆﰇﰈﰉﰊﰋﰌﰍﰎﰏﰐﰑﰒ
26:109 Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийннинг зиммасидадир.
ﰓﰔﰕﰖ
26:110 Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар».
ﰗﰘﰙﰚﰛﰜﰝ
26:111 Улар: «Сенга пасткашлар эргашиб турган ҳолда, биз сенга иймон келтирармидик?!» дедилар.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗ
26:112 У деди: «Менинг улар нима қилаётганлари ҳақида илмим йўқ.
ﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠ
26:113 Агар сезсангиз, уларнинг ҳисоби фақат Аллоҳнинг зиммасидадир.
ﭡﭢﭣﭤﭥ
26:114 Ва мен мўминларни ҳайдаб юборгувчи эмасман.
ﭦﭧﭨﭩﭪﭫ
26:115 Мен фақат очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман, холос».
ﭬﭭﭮﭯﭰﭱﭲﭳﭴ
26:116 Улар: «Эй Нуҳ, агар тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилинганлардан бўлурсан», дедилар.
ﭵﭶﭷﭸﭹﭺ
26:117 У: «Эй Роббим, шубҳасиз, қавмим мени ёлғончи қилдилар.
ﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄ
26:118 Бас, Ўзинг мен билан уларнинг орамизни яхшилаб очгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин», деди.
ﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋ
26:119 Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлганларга тўлган кемада нажот бердик.
ﮌﮍﮎﮏﮐ
26:120 Сўнгра қолганларни ғарқ қилдик.
ﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚ
26:121 Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
ﮛﮜﮝﮞﮟﮠ
26:122 Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
ﮡﮢﮣﮤ
26:123 Од қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
ﮥﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬ
26:124 Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд деди: «Қўрқмайсизларми?!
ﮭﮮﮯﮰﮱ
26:125 Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
ﯓﯔﯕﯖ
26:126 Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
ﯗﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣ
26:127 Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир.
ﯤﯥﯦﯧﯨﯩ
26:128 Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми?
ﯪﯫﯬﯭﯮ
26:129 Ва худди мангу туражакдек «маснаълар» тутаверасизми?.
ﯯﯰﯱﯲﯳ
26:130 Тутганингизда ўта жабрчи бўлиб тутдингиз.
ﯴﯵﯶﯷ
26:131 Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг.
ﯸﯹﯺﯻﯼﯽ
26:132 Сизга ўзингиз билган нарса ила мадад берган зотдан қўрқинг.
ﯾﯿﰀﰁ
26:133 У сизларга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мадад берди.
ﰂﰃﰄ
26:134 Боғ-роғлар ва булоқлар ила.
ﰅﰆﰇﰈﰉﰊﰋ
26:135 Мен, албатта, сизга улуғ куннинг азоби келишидан қўрураман».
ﰌﰍﰎﰏﰐﰑﰒﰓﰔﰕ
26:136 Улар: «Биз учун ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилгувчилардан бўлмасанг ҳам, барибир.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖ
26:137 Бу эскиларнинг одати, холос.
ﭗﭘﭙﭚ
26:138 Биз азоблангувчи эмасмиз», дедилар.
ﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥﭦﭧ
26:139 Улар у(Ҳуд)ни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
ﭨﭩﭪﭫﭬﭭ
26:140 Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
ﭮﭯﭰﭱ
26:141 Самуд қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
ﭲﭳﭴﭵﭶﭷﭸﭹ
26:142 Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ деди: «Қўрқмайсизларми?!
ﭺﭻﭼﭽﭾ
26:143 Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
ﭿﮀﮁﮂ
26:144 Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
ﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎﮏ
26:145 Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир.
ﮐﮑﮒﮓﮔﮕ
26:146 Сиз бу жойдаги нарсаларда омон ҳолда тарк қилинасизми?!
ﮖﮗﮘﮙ
26:147 Боғ-роғларда, булоқларда?!
ﮚﮛﮜﮝﮞ
26:148 Экинзорлару майин хурмозор ичларида-я?!
ﮟﮠﮡﮢﮣﮤ
26:149 Ва тоғлардан манманлик-ла уйлар йўнаверасизми?!
ﮥﮦﮧﮨ
26:150 Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
ﮩﮪﮫﮬﮭ
26:151 Ва ер юзида исрофчилик қиладиганларнинг ишига итоат қилманглар.
ﮮﮯﮰﮱﯓﯔﯕ
26:152 Бузғунчилик қиладиган, ислоҳчилик этмайдиганларнинг».
ﯖﯗﯘﯙﯚﯛ
26:153 Улар: «Сен, албатта, сеҳрланганлардандирсан.
ﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣﯤﯥﯦﯧ
26:154 Сен бизга ўхшаган башардан бошқа ҳеч нарса эмассан. Агар ростгўйлардан бўлсанг, оят-мўъжиза келтир», дедилар.
ﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱ
26:155 У: «Мана бу туя. Унга (бир кун) сув ичиш ва сизга маълум бир кун сув ичиш.
ﯲﯳﯴﯵﯶﯷﯸﯹ
26:156 Ва унга ёмонлик етказманглар, унда сизни улуғ куннинг азоби тутадир», деди.
ﯺﯻﯼﯽ
26:157 Бас, у(туя)ни сўйдилару надомат чекувчига айландилар.
ﯾﯿﰀﰁﰂﰃﰄﰅﰆﰇﰈﰉﰊ
26:158 Бас, уларни азоб тутди. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
ﰋﰌﰍﰎﰏﰐ
26:159 Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
ﭑﭒﭓﭔﭕ
26:160 Лут қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
ﭖﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝ
26:161 Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: «Қўрқмайсизларми?!
ﭞﭟﭠﭡﭢ
26:162 Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
ﭣﭤﭥﭦ
26:163 Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
ﭧﭨﭩﭪﭫﭬﭭﭮﭯﭰﭱﭲﭳ
26:164 Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир.
ﭴﭵﭶﭷﭸ
26:165 Оламлар ичидан эркакларга борасизми?!
ﭹﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄﮅ
26:166 Ва Роббингиз сиз учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қиласизми?! Йўқ!!! Сиз ҳаддан ошган қавмсиз».
ﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎ
26:167 Улар: «Эй Лут, агар тўхтамасанг, албатта, ҳайдаб чиқарилганлардан бўлурсан!» дедилар.
ﮏﮐﮑﮒﮓﮔ
26:168 У: «Албатта, мен бу ишингизни ўта ёмон кўргувчиларданман.
ﮕﮖﮗﮘﮙﮚ
26:169 Эй Роббим, менга ва аҳлимга қилаётган нарсаларидан нажот бергин!» деди.
ﮛﮜﮝﮞ
26:170 Бас, унга ва аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.
ﮟﮠﮡﮢﮣ
26:171 Магар (азобда) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (бермадик).
ﮤﮥﮦﮧ
26:172 Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик.
ﮨﮩﮪﮫﮬﮭﮮﮯ
26:173 Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандоқ ҳам ёмон бўлди.
ﮰﮱﯓﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚ
26:174 Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
ﯛﯜﯝﯞﯟﯠ
26:175 Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
ﯡﯢﯣﯤﯥ
26:176 Қалин дарахтзор эгалари Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар.
ﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬ
26:177 Ўшанда уларга биродарлари Шуайб деди: «Қўрқмайсизларми?!
ﯭﯮﯯﯰﯱ
26:178 Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
ﯲﯳﯴﯵ
26:179 Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
ﯶﯷﯸﯹﯺﯻﯼﯽﯾﯿﰀﰁﰂ
26:180 Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир.
ﰃﰄﰅﰆﰇﰈﰉﰊ
26:181 Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтиргувчилардан бўлманглар.
ﰋﰌﰍﰎ
26:182 Ва тўғри тарози ила тортинглар.
ﰏﰐﰑﰒﰓﰔﰕﰖﰗﰘ
26:183 Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзида турли бузғунчиликлар қилманглар.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖ
26:184 Сизни ва аввалги наслларни яратган зотдан қўрқинг».
ﭗﭘﭙﭚﭛﭜ
26:185 Улар: «Албатта, сен сеҳрланганлардансан.
ﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥﭦ
26:186 Ва сен бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассан. Биз сени, албатта, ёлғончилардан, деб биурамиз.
ﭧﭨﭩﭪﭫﭬﭭﭮﭯﭰ
26:187 Агар ростгўйлардан бўлсанг устимиздан осмоннинг бир бўлагини ташлавор», дедилар.
ﭱﭲﭳﭴﭵﭶ
26:188 У: «Роббим қилаётган ишингизни ўта яхши билгувчидир», деди.
ﭷﭸﭹﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂ
26:189 Бас, улар у(Шуайб)ни ёлғончи қилдилар. Бас, уларни «соябон» куни азоби тутди. Албатта, у улуғ куннинг азоби эди.
ﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌ
26:190 Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
ﮍﮎﮏﮐﮑﮒ
26:191 Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
ﮓﮔﮕﮖﮗ
26:192 Албатта, у (Қуръон) Роббул Оламийннинг туширганидир.
ﮘﮙﮚﮛﮜ
26:193 Уни Руҳул амийн олиб тушди.
ﮝﮞﮟﮠﮡﮢ
26:194 Сенинг қалбингга, огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун.
ﮣﮤﮥﮦ
26:195 Очиқ-ойдин араб тилида.
ﮧﮨﮩﮪﮫ
26:196 Албатта, у (Қуръон) аввалгиларининг китобларида ҳам бордир.
ﮬﮭﮮﮯﮰﮱﯓﯔﯕﯖ
26:197 Уни Бани Исроил уламоларининг билишлари, улар учун оят-далил эмасми?!
ﯗﯘﯙﯚﯛﯜ
26:198 Агар Биз уни баъзи ажамийларга нозил қилсак.
ﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣ
26:199 Бас, у уларга уни ўқиб берса ҳам, мўмин бўлмас эдилар.
ﯤﯥﯦﯧﯨﯩ
26:200 Биз у(Қуръон)ни жиноятчилар қалбларига ана шундай йўлладик.
ﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱ
26:201 Улар унга то аламли азобни кўрмагунларича иймон келтирмаслар.
ﯲﯳﯴﯵﯶﯷ
26:202 Бас, уларга у(азоб) тўсатдан келур. Улар сезмай қолурлар.
ﯸﯹﯺﯻﯼ
26:203 Шунда улар: «Бизга муҳлат берилармикан?!» дерлар.
ﯽﯾﯿ
26:204 Бизнинг азобимизнинг тезроқ келишини истайдиларми-я?!
ﰀﰁﰂﰃﰄ
26:205 Айтгин-чи, агар Биз уларни йилларча ҳузурлантирсак-да.
ﰅﰆﰇﰈﰉﰊ
26:206 сўнгра уларга ваъда қилинган нарса келса.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗ
26:207 Ўша ҳузурланиб юрган нарсалари нимага асқотур?!
ﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟ
26:208 Биз бирон шаҳар-қишлоқни ҳалок қилган бўлсак, албатта, унинг огоҳлантиргувчилари бўлган.
ﭠﭡﭢﭣﭤ
26:209 Эслатма бўлиши учундир. Биз зулм қилгувчи бўлмасдик.
ﭥﭦﭧﭨﭩ
26:210 У(Қуръон)ни шайтонлар олиб тушганлари йўқ.
ﭪﭫﭬﭭﭮﭯ
26:211 Бунга уларнинг имконлари йўқ ва унга қодир ҳам эмаслар.
ﭰﭱﭲﭳﭴ
26:212 Албатта, улар эшитишдан четлатилгандирлар.
ﭵﭶﭷﭸﭹﭺﭻﭼﭽﭾ
26:213 Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўлурсан.
ﭿﮀﮁﮂ
26:214 Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир.
ﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉ
26:215 Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат.
ﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑ
26:216 Бас, агар улар сенга исён қилсалар: «Мен сиз қилаётган амаллардан безорман», дегин.
ﮒﮓﮔﮕﮖ
26:217 Ва азиз ва меҳрибон зотга таваккал қил;
ﮗﮘﮙﮚﮛ
26:218 Сени қоим бўлганингда кўрадиган.
ﮜﮝﮞﮟ
26:219 Ва сажда қилгувчилар ичида ҳаракатланишингни (кўрадиган) зотга.
ﮠﮡﮢﮣﮤ
26:220 Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир.
ﮥﮦﮧﮨﮩﮪﮫ
26:221 Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми?
ﮬﮭﮮﮯﮰﮱ
26:222 Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушурлар.
ﯓﯔﯕﯖﯗ
26:223 Улар (шайтонларга) қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ёлғончилардир.
ﯘﯙﯚﯛ
26:224 Ва шоирларга гумроҳлар эргашур.
ﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣ
26:225 Уларнинг ҳар водийда дайдишини.
ﯤﯥﯦﯧﯨﯩ
26:226 Ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини кўрмадингми?
ﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻﯼﯽﯾ
26:227 Магар иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар (ундай эмаслар). Зулм қилганлар эса, тезда қайси ағдарилиш жойига ағдарилишларини билурлар.

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers