45 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﭑﭒﭓﭔﭕ
50:1 Қоф. Улуғ Қуръон ила қасам.
ﭖﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡ
50:2 Балки уларга ўзларидан огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу ажиб нарса-ку?!
ﭢﭣﭤﭥﭦﭧﭨﭩﭪ
50:3 Ўлиб, тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам-а? Бу қайтиш (ақлдан) узоқ-ку?!» дедилар.
ﭫﭬﭭﭮﭯﭰﭱﭲﭳﭴﭵ
50:4 Ҳақиқатда Биз уларни ер камайтираётганини билдик ва Бизнинг ҳузуримизда сақловчи китоб бор.
ﭶﭷﭸﭹﭺﭻﭼﭽﭾﭿ
50:5 Балки уларга ҳақ келганда, уни ёлғонга чиқардилар. Улар изтиробли ишдадирлар.
ﮀﮁﮂﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌ
50:6 Устиларидаги осмонга назар солмайдиларми? Уни қандай бино қилибмиз, зийнатлабмиз ва унинг тешиклари ҳам йўқ?!
ﮍﮎﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘ
50:7 Ва ерни чўзиб қўйдик, унга тоғларни ташладик ва унда турли гўзал жуфтларни ўстирдик.
ﮙﮚﮛﮜﮝﮞ
50:8 (Роббисига) қайтувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатма қилиб.
ﮟﮠﮡﮢﮣﮤﮥﮦﮧﮨﮩ
50:9 Ва осмондан барака сувини туширдик, ҳамда у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик.
ﮪﮫﮬﮭﮮﮯ
50:10 Ва зич мевали шингиллари бор хурмоларни ҳам.
ﮰﮱﯓﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚﯛ
50:11 Бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик. (Қабрдан) чиқиш ҳам шундай бўладир.
ﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣ
50:12 Улардан аввал Нуҳ қавми, қудуқ соҳиблари ва Самуд ёлғонга чиқарганлар.
ﯤﯥﯦﯧﯨ
50:13 Од, Фиръавн, Лут биродарлари.
ﯩﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳ
50:14 Ва дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми — барчалари Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди.
ﯴﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻﯼﯽﯾﯿ
50:15 Аввалги яратишга ожиз бўлдикми? Йўқ! Улар янгидан яратилишига шубҳададирлар.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠ
50:16 Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам биламиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз.
ﭡﭢﭣﭤﭥﭦﭧﭨﭩ
50:17 Зотан икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олурлар.
ﭪﭫﭬﭭﭮﭯﭰﭱﭲ
50:18 У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир.
ﭳﭴﭵﭶﭷﭸﭹﭺﭻﭼﭽ
50:19 Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди. Сен қочиб юрган нарса шулдир.
ﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄﮅ
50:20 Ва сур ҳам чалинди. Бу қўрқитилган кундир.
ﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌ
50:21 Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди.
ﮍﮎﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙ
50:22 Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир.
ﮚﮛﮜﮝﮞﮟﮠ
50:23 Ва унинг «яқини»: «Мана, бу мендаги тайёр нарса», деди.
ﮡﮢﮣﮤﮥﮦﮧ
50:24 Ҳар бир қайсарни, кофирни жаҳаннамга ташланг!
ﮨﮩﮪﮫﮬ
50:25 Яхшиликни ман қилувчини, тажовузкорни, шак келтирувчини!
ﮭﮮﮯﮰﮱﯓﯔﯕﯖﯗﯘ
50:26 Аллоҳ билан бирга бошқани илоҳ қилиб олганни шиддатли азобга ташланг!
ﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣﯤ
50:27 Унинг «яқини»: «Роббимиз, уни мен туғёнга кетгазганим йўқ, лекин унинг ўзи узоқ залолатда бўлди», дер.
ﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭ
50:28 У зот: «Менинг ҳузуримда тортишманглар, сизларга азоб ваъдасини тақдим қилувдим.
ﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴﯵﯶ
50:29 Менинг ҳузуримда гап ўзгармас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман», деди.
ﯷﯸﯹﯺﯻﯼﯽﯾﯿﰀ
50:30 «Бугун жаҳаннамга тўлдингми?» десак, у: « яна қўшимча борми?» дер.
ﰁﰂﰃﰄﰅﰆ
50:31 Ва жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойга яқинлаштирилди.
ﰇﰈﰉﰊﰋﰌﰍ
50:32 Бу сизга ваъда қилинган нарсадир. Ҳар бир сертавбага ва сақловчига.
ﰎﰏﰐﰑﰒﰓﰔﰕ
50:33 Роҳмандан ғоибдан қўрққан ва саломат қалб ила келган кимсасага.
ﰖﰗﰘﰙﰚﰛﰜ
50:34 Унга саломат бўлган ҳолда кирингиз. Бу мангулик кунидир» (дейилди).
ﰝﰞﰟﰠﰡﰢﰣ
50:35 У ерда нима хоҳласалар, уларникидир. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠ
50:36 Улардан аввал, улардан кўра кучлироқ асрларнинг қанчасини ҳалок қилдик. «Қочадиган жой борми?» деб юртма-юрт кезиб чиқдилар.
ﭡﭢﭣﭤﭥﭦﭧﭨﭩﭪﭫﭬﭭﭮ
50:37 Албатта, бунда қалби борларга ва зеҳн билан қулоқ осганларга эслатма бордир.
ﭯﭰﭱﭲﭳﭴﭵﭶﭷﭸﭹﭺﭻﭼ
50:38 Албатта, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Ва Бизни чарчоқ тутмади.
ﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉ
50:39 Уларнинг айтаётганларига сабр қил ва Роббингга қуёш чиқиши ва ботишидан аввал ҳамду тасбиҳ айт.
ﮊﮋﮌﮍﮎﮏ
50:40 Кечасида ҳам Унга тасбиҳ айт. Ва саждадан кейин ҳам.
ﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗ
50:41 Нидо қилувчи яқин жойдан нидо қилган кунда, қулоқ ос.
ﮘﮙﮚﮛﮜﮝﮞﮟﮠ
50:42 У кунда қичқириқни ҳақ ила эшитурлар. Ана ўша чиқиш кунидир.
ﮡﮢﮣﮤﮥﮦﮧ
50:43 Албатта, Биз тирилтирамиз, ўлдирурмиз. Ва қайтиш ҳам Бизгадир.
ﮨﮩﮪﮫﮬﮭﮮﮯﮰﮱﯓ
50:44 У кунда устларидаги ер ёрилиб, шошиб чиқурлар. Ана ўша Биз учун осон тўплашдир.
ﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣ
50:45 Уларнинг айтганларини Биз билувчимиз. Сен уларнинг устидаги жаббор эмассан. Бас, Қуръон ила азоб ваъдамдан қўрққанларни огоҳлантир.

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers