وَالْمُرْسَلَاتِ عُرْفًا(1) Кет-кет юборилганлар билан қасам. |
فَالْعَاصِفَاتِ عَصْفًا(2) Қаттиқ эсувчи шамоллар билан қасам. |
وَالنَّاشِرَاتِ نَشْرًا(3) Ва (шариатни) таратувчилар билан қасам. |
فَالْفَارِقَاتِ فَرْقًا(4) Фарқловчилар билан қасам. |
فَالْمُلْقِيَاتِ ذِكْرًا(5) Ваҳийни ташувчилар билан қасам. |
عُذْرًا أَوْ نُذْرًا(6) Узрни ёки огоҳлантиришни (ҳам). |
إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَوَاقِعٌ(7) Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлувчидир. |
فَإِذَا النُّجُومُ طُمِسَتْ(8) Бас, вақтики юлдузлар ўчирилса. |
وَإِذَا السَّمَاءُ فُرِجَتْ(9) Ва вақтики, осмон ёрилса. |
وَإِذَا الْجِبَالُ نُسِفَتْ(10) Ва вақтики, тоғлар кўчирилса. |
وَإِذَا الرُّسُلُ أُقِّتَتْ(11) Ва вақтики, Пайғамбарларга вақт белгиланса. |
لِأَيِّ يَوْمٍ أُجِّلَتْ(12) Қандоқ кунга сурилган-а? |
لِيَوْمِ الْفَصْلِ(13) Ажратиш кунига. |
وَمَا أَدْرَاكَ مَا يَوْمُ الْفَصْلِ(14) Ажратиш кунини сенга нима билдирди? |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ(15) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
أَلَمْ نُهْلِكِ الْأَوَّلِينَ(16) Аввалгиларни ҳалок қилмадикми? |
ثُمَّ نُتْبِعُهُمُ الْآخِرِينَ(17) Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми? |
كَذَٰلِكَ نَفْعَلُ بِالْمُجْرِمِينَ(18) Гуноҳкорларни шундоқ қиламиз. |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ(19) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
أَلَمْ نَخْلُقكُّم مِّن مَّاءٍ مَّهِينٍ(20) Сизларни ҳақир сувдан яратмдикми? |
فَجَعَلْنَاهُ فِي قَرَارٍ مَّكِينٍ(21) Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми? |
إِلَىٰ قَدَرٍ مَّعْلُومٍ(22) Маълум вақтга қадар. |
فَقَدَرْنَا فَنِعْمَ الْقَادِرُونَ(23) Бас, Биз қодир бўлдик ва қандоқ ҳам яхши қодир бўлувчимиз. |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ(24) Ўшал кунда ёлғонга чиқавчиларга вайл бўлсин! |
أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ كِفَاتًا(25) Ерни ўзига тортувчи қилмадикми? |
أَحْيَاءً وَأَمْوَاتًا(26) Тирикларни ва ўликларни? |
وَجَعَلْنَا فِيهَا رَوَاسِيَ شَامِخَاتٍ وَأَسْقَيْنَاكُم مَّاءً فُرَاتًا(27) Ва Биз унда юкасак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик. |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ(28) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
انطَلِقُوا إِلَىٰ مَا كُنتُم بِهِ تُكَذِّبُونَ(29) Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб. |
انطَلِقُوا إِلَىٰ ظِلٍّ ذِي ثَلَاثِ شُعَبٍ(30) Юрингиз! Учта шўъбаси бор «соя»га қараб. |
لَّا ظَلِيلٍ وَلَا يُغْنِي مِنَ اللَّهَبِ(31) У салқин қилувчимас ва оловни ҳам қайтармас. |
إِنَّهَا تَرْمِي بِشَرَرٍ كَالْقَصْرِ(32) Албатта у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир. |
كَأَنَّهُ جِمَالَتٌ صُفْرٌ(33) У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир. |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ(34) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
هَٰذَا يَوْمُ لَا يَنطِقُونَ(35) Бу улар гапира олмайдиган кундир. |
وَلَا يُؤْذَنُ لَهُمْ فَيَعْتَذِرُونَ(36) Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир. |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ(37) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
هَٰذَا يَوْمُ الْفَصْلِ ۖ جَمَعْنَاكُمْ وَالْأَوَّلِينَ(38) Бу ажратиш куни, сизларни ва аввалгиларни жамладик. |
فَإِن كَانَ لَكُمْ كَيْدٌ فَكِيدُونِ(39) Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, менга ишлатиб кўринг-чи? |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ(40) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي ظِلَالٍ وَعُيُونٍ(41) Албатта тақводорлар соялар ва булоқлардадир. |
وَفَوَاكِهَ مِمَّا يَشْتَهُونَ(42) Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир. |
كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ(43) Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир. |
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ(44) Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз. |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ(45) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! |
كُلُوا وَتَمَتَّعُوا قَلِيلًا إِنَّكُم مُّجْرِمُونَ(46) Енглар ва мазза қилинглар, озгинагина. Албатта, сизлар гуноҳкорсизлар. |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ(47) Ўшал кунда ёлғонга чиқавурчиларга вайл бўлсин! |
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ارْكَعُوا لَا يَرْكَعُونَ(48) Ва агар уларга рукуъ қилинглар дейилса, рукуъ қилмаслар. |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ(49) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчилварга вайл бўлсин! |
فَبِأَيِّ حَدِيثٍ بَعْدَهُ يُؤْمِنُونَ(50) Бас, ундан кейин, қайси сўзга ишонарлар?! |