وَالنَّازِعَاتِ غَرْقًا(1) Шиддат билан (кофир) жонни суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам. |
وَالنَّاشِطَاتِ نَشْطًا(2) Юмшоқлик билан (мўмин) жонни олувчи (фаришта)лар билан қасам. |
وَالسَّابِحَاتِ سَبْحًا(3) Сузиб юрувчи (фаришта)лар билан қасам. |
فَالسَّابِقَاتِ سَبْقًا(4) Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)лар билан қасам. |
فَالْمُدَبِّرَاتِ أَمْرًا(5) Амрнинг тадбирини қилувчи (фаришта)лар билан қасам. |
يَوْمَ تَرْجُفُ الرَّاجِفَةُ(6) Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда. |
تَتْبَعُهَا الرَّادِفَةُ(7) Унга эргашувчи эргашар. |
قُلُوبٌ يَوْمَئِذٍ وَاجِفَةٌ(8) Ўша кунда қалблар хавфга тўлар. |
أَبْصَارُهَا خَاشِعَةٌ(9) Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар. |
يَقُولُونَ أَإِنَّا لَمَرْدُودُونَ فِي الْحَافِرَةِ(10) Улар: «Биз ортга қайтариламизми? |
أَإِذَا كُنَّا عِظَامًا نَّخِرَةً(11) Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а? |
قَالُوا تِلْكَ إِذًا كَرَّةٌ خَاسِرَةٌ(12) Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку?» дерлар. |
فَإِنَّمَا هِيَ زَجْرَةٌ وَاحِدَةٌ(13) Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас. |
فَإِذَا هُم بِالسَّاهِرَةِ(14) Кўрибсизки, улар қиёмат майдонида турибди-да. |
هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ مُوسَىٰ(15) Сенга Мусонинг хабари келдими? |
إِذْ نَادَاهُ رَبُّهُ بِالْوَادِ الْمُقَدَّسِ طُوًى(16) Қачонки Роббиси унга муқаддас Тува водийсида нидо қилди: |
اذْهَبْ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ إِنَّهُ طَغَىٰ(17) «Фиръавн ҳузурига бор, албатта у туғёнга кетди. |
فَقُلْ هَل لَّكَ إِلَىٰ أَن تَزَكَّىٰ(18) Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми? |
وَأَهْدِيَكَ إِلَىٰ رَبِّكَ فَتَخْشَىٰ(19) Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (Ундан) қўрқсанг», деб» |
فَأَرَاهُ الْآيَةَ الْكُبْرَىٰ(20) Ва унга улкан аломатни кўрсатди. |
فَكَذَّبَ وَعَصَىٰ(21) Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди. |
ثُمَّ أَدْبَرَ يَسْعَىٰ(22) Сўнг ортига ўгирилиб тезлаб кетди¬. |
فَحَشَرَ فَنَادَىٰ(23) Кейин (одамларни) тўплаб нидо қилди. |
فَقَالَ أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَىٰ(24) Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди. |
فَأَخَذَهُ اللَّهُ نَكَالَ الْآخِرَةِ وَالْأُولَىٰ(25) Бас Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди. |
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَعِبْرَةً لِّمَن يَخْشَىٰ(26) Албатта, бунда қўрқадиганлар учун ибрат бордир. |
أَأَنتُمْ أَشَدُّ خَلْقًا أَمِ السَّمَاءُ ۚ بَنَاهَا(27) Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними? |
رَفَعَ سَمْكَهَا فَسَوَّاهَا(28) Унинг шифтини юқори кўтарди ва бекаму кўст, мустаҳкам қилиб қўйди. |
وَأَغْطَشَ لَيْلَهَا وَأَخْرَجَ ضُحَاهَا(29) Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди. |
وَالْأَرْضَ بَعْدَ ذَٰلِكَ دَحَاهَا(30) Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди. |
أَخْرَجَ مِنْهَا مَاءَهَا وَمَرْعَاهَا(31) Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди. |
وَالْجِبَالَ أَرْسَاهَا(32) Ва тоғларни собит қилди. |
مَتَاعًا لَّكُمْ وَلِأَنْعَامِكُمْ(33) Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун. |
فَإِذَا جَاءَتِ الطَّامَّةُ الْكُبْرَىٰ(34) Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса. |
يَوْمَ يَتَذَكَّرُ الْإِنسَانُ مَا سَعَىٰ(35) У куни инсон қилган ишларини эслайдир. |
وَبُرِّزَتِ الْجَحِيمُ لِمَن يَرَىٰ(36) Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир. |
فَأَمَّا مَن طَغَىٰ(37) Аммо кимики туғёнга кетиб, ҳаддидан ошган бўлса |
وَآثَرَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا(38) Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса, |
فَإِنَّ الْجَحِيمَ هِيَ الْمَأْوَىٰ(39) Бас, албатта, Жаҳийм ўрин бўладир. |
وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَىٰ(40) Ва, аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса. |
فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَىٰ(41) Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир. |
يَسْأَلُونَكَ عَنِ السَّاعَةِ أَيَّانَ مُرْسَاهَا(42) Сендан, қиёмат қачон бўлур? деб сўрарлар. |
فِيمَ أَنتَ مِن ذِكْرَاهَا(43) Унинг зикрини сен қандоқ билардинг. |
إِلَىٰ رَبِّكَ مُنتَهَاهَا(44) Унинг интиҳоси Роббингга хосдир. |
إِنَّمَا أَنتَ مُنذِرُ مَن يَخْشَاهَا(45) Албатта сен ун(қиёмат)дан қўрққанларга огоҳлантирувчисан, холос. |
كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَهَا لَمْ يَلْبَثُوا إِلَّا عَشِيَّةً أَوْ ضُحَاهَا(46) Уни кўрган кунлари худди бу дунёда бир кеча ёки кундуздан бошқа турмаганга ўхшарлар. |