حم(1) Ҳа-а. Мийм. |
وَالْكِتَابِ الْمُبِينِ(2) Очиқ-ойдин Китобга қасам. |
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةٍ مُّبَارَكَةٍ ۚ إِنَّا كُنَّا مُنذِرِينَ(3) Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. |
فِيهَا يُفْرَقُ كُلُّ أَمْرٍ حَكِيمٍ(4) Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур. |
أَمْرًا مِّنْ عِندِنَا ۚ إِنَّا كُنَّا مُرْسِلِينَ(5) Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик. |
رَحْمَةً مِّن رَّبِّكَ ۚ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ(6) Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир. |
رَبِّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا ۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ(7) Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз. |
لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحْيِي وَيُمِيتُ ۖ رَبُّكُمْ وَرَبُّ آبَائِكُمُ الْأَوَّلِينَ(8) Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У тирилтирур ва ўлдирур. У сизнинг Роббингиз ва ота- боболарингизнинг Роббидир. |
بَلْ هُمْ فِي شَكٍّ يَلْعَبُونَ(9) Йўқ! Улар шак-шубҳада, ўйнамоқдалар. |
فَارْتَقِبْ يَوْمَ تَأْتِي السَّمَاءُ بِدُخَانٍ مُّبِينٍ(10) Бас, осмон аниқ тутунни келтирадиган кунни кут. |
يَغْشَى النَّاسَ ۖ هَٰذَا عَذَابٌ أَلِيمٌ(11) У одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир. |
رَّبَّنَا اكْشِفْ عَنَّا الْعَذَابَ إِنَّا مُؤْمِنُونَ(12) Эй Роббимиз! Биздан азобни кушойиш қил! Албатта, Биз иймон келтиргувчидирмиз. |
أَنَّىٰ لَهُمُ الذِّكْرَىٰ وَقَدْ جَاءَهُمْ رَسُولٌ مُّبِينٌ(13) Уларга қаёқдан ҳам эслатма бўлсин. Ҳолбуки, уларга очиқ-ойдин Пайғамбар келган эди. |
ثُمَّ تَوَلَّوْا عَنْهُ وَقَالُوا مُعَلَّمٌ مَّجْنُونٌ(14) Сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: «Бу ўргатилган мажнун», дедилар. |
إِنَّا كَاشِفُو الْعَذَابِ قَلِيلًا ۚ إِنَّكُمْ عَائِدُونَ(15) Албатта, Биз азобни озгина кушойиш қилгувчимиз. Албатта, сизлар қайтгувчисизлар. |
يَوْمَ نَبْطِشُ الْبَطْشَةَ الْكُبْرَىٰ إِنَّا مُنتَقِمُونَ(16) Катта ушлаш ила ушлаганимиз куни, албатта, Биз интиқом олгувчимиз. |
۞ وَلَقَدْ فَتَنَّا قَبْلَهُمْ قَوْمَ فِرْعَوْنَ وَجَاءَهُمْ رَسُولٌ كَرِيمٌ(17) Батаҳқиқ, улардан олдин Фиръавн қавмини синадик. Уларга карамли Пайғамбар келди. |
أَنْ أَدُّوا إِلَيَّ عِبَادَ اللَّهِ ۖ إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ(18) «Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини беринглар. Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман. |
وَأَن لَّا تَعْلُوا عَلَى اللَّهِ ۖ إِنِّي آتِيكُم بِسُلْطَانٍ مُّبِينٍ(19) Ва Аллоҳга мутакаббирлик қилманг. Албатта, мен сизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирурман. |
وَإِنِّي عُذْتُ بِرَبِّي وَرَبِّكُمْ أَن تَرْجُمُونِ(20) Ва, албатта, мен ўзимнинг Роббим ва сизнинг Роббингиздан мени тошбўрон қилишингиздан паноҳ сўрадим. |
وَإِن لَّمْ تُؤْمِنُوا لِي فَاعْتَزِلُونِ(21) Ва агар менга иймон келтирмасангиз, мендан четланинг», деб. |
فَدَعَا رَبَّهُ أَنَّ هَٰؤُلَاءِ قَوْمٌ مُّجْرِمُونَ(22) Бас, у(Мусо) Роббига: «Албатта, анавилар жиноятчи қавмдир», деб дуо қилди. |
فَأَسْرِ بِعِبَادِي لَيْلًا إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ(23) Бас, бандаларим ила кечаси юриб кет. Албатта, сиз изингиздан қувилурсиз. |
وَاتْرُكِ الْبَحْرَ رَهْوًا ۖ إِنَّهُمْ جُندٌ مُّغْرَقُونَ(24) Ва денгизни сокин ҳолида қўй, албатта, улар ғарқ қилинадиган қўшиндир. |
كَمْ تَرَكُوا مِن جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ(25) Улар ортларидан қанчадан-қанча боғу роғларни ва булоқларни. |
وَزُرُوعٍ وَمَقَامٍ كَرِيمٍ(26) Экинзорларни ва яхши жойларни. |
وَنَعْمَةٍ كَانُوا فِيهَا فَاكِهِينَ(27) Ва ўзлари ичида маза қилаётган нозу неъматларни қолдирдилар. |
كَذَٰلِكَ ۖ وَأَوْرَثْنَاهَا قَوْمًا آخَرِينَ(28) Мана шундай! Биз у(нарса)ларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик. |
فَمَا بَكَتْ عَلَيْهِمُ السَّمَاءُ وَالْأَرْضُ وَمَا كَانُوا مُنظَرِينَ(29) Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар. |
وَلَقَدْ نَجَّيْنَا بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنَ الْعَذَابِ الْمُهِينِ(30) Батаҳқиқ, Бани Исроилга хорловчи азобдан. |
مِن فِرْعَوْنَ ۚ إِنَّهُ كَانَ عَالِيًا مِّنَ الْمُسْرِفِينَ(31) Фиръавндан нажот бердик. Албатта, у мутакаббир ва ҳаддидан ошганлардан эди. |
وَلَقَدِ اخْتَرْنَاهُمْ عَلَىٰ عِلْمٍ عَلَى الْعَالَمِينَ(32) Батаҳқиқ, Биз уларни билиб туриб, оламлар ичидан танлаб олдик. |
وَآتَيْنَاهُم مِّنَ الْآيَاتِ مَا فِيهِ بَلَاءٌ مُّبِينٌ(33) Ва уларга оят-мўъзижалардан ичида очиқ-ойдин синов бор нарсаларни бердик. |
إِنَّ هَٰؤُلَاءِ لَيَقُولُونَ(34) Албатта, анавилар дерлар: |
إِنْ هِيَ إِلَّا مَوْتَتُنَا الْأُولَىٰ وَمَا نَحْنُ بِمُنشَرِينَ(35) «Биринчи ўлимимиздан бошқа ҳеч қандай ўлим йўқ ва биз қайта тирилтирилувчи эмасмиз. |
فَأْتُوا بِآبَائِنَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ(36) Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринглар». |
أَهُمْ خَيْرٌ أَمْ قَوْمُ تُبَّعٍ وَالَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۚ أَهْلَكْنَاهُمْ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا مُجْرِمِينَ(37) Улар яхшироқми ёки Туббаъ қавмию улардан олдин ўтганларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, улар жиноятчи бўлган эдилар. |
وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا لَاعِبِينَ(38) Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ! |
مَا خَلَقْنَاهُمَا إِلَّا بِالْحَقِّ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ(39) Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, лекин кўплари билмаслар. |
إِنَّ يَوْمَ الْفَصْلِ مِيقَاتُهُمْ أَجْمَعِينَ(40) Албатта, ажратиш куни барчалари учун белгиланган вақтдир. |
يَوْمَ لَا يُغْنِي مَوْلًى عَن مَّوْلًى شَيْئًا وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ(41) У кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. |
إِلَّا مَن رَّحِمَ اللَّهُ ۚ إِنَّهُ هُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ(42) Магар кимга Аллоҳ раҳм қилсагина (ёрдам берилур). Албатта, У азиз ва ўта раҳмли зотдир. |
إِنَّ شَجَرَتَ الزَّقُّومِ(43) Албатта, Заққум дарахти. |
طَعَامُ الْأَثِيمِ(44) Гуноҳкорлар таомидир. |
كَالْمُهْلِ يَغْلِي فِي الْبُطُونِ(45) У худди эритилган маъдандек қоринларда қайнайдир. |
كَغَلْيِ الْحَمِيمِ(46) Қайноқ сувнинг қайнашига ўхшайдир. |
خُذُوهُ فَاعْتِلُوهُ إِلَىٰ سَوَاءِ الْجَحِيمِ(47) Уни тутиб, жаҳиймнинг ўртасига судраб олиб боринглар! |
ثُمَّ صُبُّوا فَوْقَ رَأْسِهِ مِنْ عَذَابِ الْحَمِيمِ(48) Сўнгра боши устидан қайноқ сув азобини қуйинглар! |
ذُقْ إِنَّكَ أَنتَ الْعَزِيزُ الْكَرِيمُ(49) Тотиб кўр! Албатта, сен ўзинг «азизу мукаррамсан»! |
إِنَّ هَٰذَا مَا كُنتُم بِهِ تَمْتَرُونَ(50) Албатта, бу сиз (бўлишида) шубҳа қилиб юрган нарсадир! |
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي مَقَامٍ أَمِينٍ(51) Албатта, тақводорлар омонлик жойида. |
فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ(52) Боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар. |
يَلْبَسُونَ مِن سُندُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُّتَقَابِلِينَ(53) Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар). |
كَذَٰلِكَ وَزَوَّجْنَاهُم بِحُورٍ عِينٍ(54) Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик. |
يَدْعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَاكِهَةٍ آمِنِينَ(55) Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар. |
لَا يَذُوقُونَ فِيهَا الْمَوْتَ إِلَّا الْمَوْتَةَ الْأُولَىٰ ۖ وَوَقَاهُمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ(56) Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар. |
فَضْلًا مِّن رَّبِّكَ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ(57) Бу Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир. |
فَإِنَّمَا يَسَّرْنَاهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ(58) Бас, албатта, Биз у(Қуръон)ни сенинг тилинг ила осонлаштирдик. Шоядки эсласалар. |
فَارْتَقِبْ إِنَّهُم مُّرْتَقِبُونَ(59) Бас, кутиб тур. Улар ҳам кутгувчидирлар. |