55 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﮬﮭﮮﮯﮰ
54:1 Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди.
ﮱﯓﯔﯕﯖﯗﯘﯙ
54:2 Агар бир оят-мўъжизани кўрсалар, юз ўгирарлар, бу ўткинчи сеҳр, дерлар.
ﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡ
54:3 Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир.
ﯢﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩ
54:4 Ва, дарҳақиқат, уларга зажри бор хабарлардан келган эди.
ﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰ
54:5 (Бу Қуръон) етук ҳикматдир. Бас, огоҳлантирувчилар фойда бермас.
ﯱﯲﯳﯴﯵﯶﯷﯸﯹﯺ
54:6 Бас, улардан юз ўгир! Чақирувчи мункар нарсага чақирган кунда. қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келадилар.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙ
54:7 Улар қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар.
ﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣ
54:8 Чақирувчига қараб бўйинларини чўзиб, шошилиб борурлар. Кофирлар, бу қийин кун-ку, дерлар.
ﭤﭥﭦﭧﭨﭩﭪﭫﭬﭭﭮ
54:9 Булардан олдин Нуҳ қавми ҳам ёлғончи қилган эди. Бас бандамизни ёлғончига чиқаришди ва, мажнун, дейишди. Ҳамда унга тўсиқлар қўйишди.
ﭯﭰﭱﭲﭳﭴ
54:10 Бас, у Роббисига дуо қилиб: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», деди.
ﭵﭶﭷﭸﭹﭺ
54:11 Осмон эшикларини шаррос сув билан очиб юбордик.
ﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄ
54:12 Ва ердан отилтириб, булоқлар чиқардик. Бас, сувлар тақдир қилинган иш учун бирлашдилар.
ﮅﮆﮇﮈﮉﮊ
54:13 Ва у(Нуҳ)ни тахталари ва михлари бор нарса устига кўтардик.
ﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑ
54:14 У(кема) инкор қилинган шахс (Нуҳ)га мукофот бўлиб, Бизнинг иноятимиз ила юрадир.
ﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘ
54:15 Ва у(ҳодиса)ни белги қилиб қолдирдик. Қани, ибрат олувчи борми?
ﮙﮚﮛﮜﮝ
54:16 Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!
ﮞﮟﮠﮡﮢﮣﮤﮥ
54:17 Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!
ﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬ
54:18 Од (Ҳудни) ёлғончига чиқарди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?
ﮭﮮﮯﮰﮱﯓﯔﯕﯖﯗ
54:19 Биз давомли машъум кунда улар устига сорсор шамолини юбордик.
ﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞ
54:20 У одамларни, худди хурмо дарахтини томири билан қўпоргандек, (ердан) узиб-учириб ташларди.
ﯟﯠﯡﯢﯣ
54:21 Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!
ﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫ
54:22 Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!
ﯬﯭﯮﯯ
54:23 Самуд огоҳлантирувчиларни ёлғонга чиқарди.
ﯰﯱﯲﯳﯴﯵﯶﯷﯸﯹﯺ
54:24 Улар: «Биз ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Агар шундай бўлса, албатта, адашувда ва жинниликда бўламиз.
ﯻﯼﯽﯾﯿﰀﰁﰂﰃﰄ
54:25 Бизларнинг орамиздан (келиб-келиб) унга зикр (ваҳий) туширилибдими; Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир», дедилар.
ﰅﰆﰇﰈﰉﰊ
54:26 Эртага ким ёлғончи ва кеккайган эканини билурлар.
ﰋﰌﰍﰎﰏﰐﰑﰒ
54:27 Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз. Уларни кузатиб тур ва сабр қил.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚ
54:28 Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганининг хабарини бер. Ҳар бир ичишга (ўз вақтида) ҳозир бўлинар.
ﭛﭜﭝﭞﭟ
54:29 Бас, улар ўз шерикларини чақирдилар. У (туяни) тутди ва сўйиб юборди.
ﭠﭡﭢﭣﭤ
54:30 Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!
ﭥﭦﭧﭨﭩﭪﭫﭬﭭ
54:31 Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчи (йиққан) қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар.
ﭮﭯﭰﭱﭲﭳﭴﭵ
54:32 Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!
ﭶﭷﭸﭹﭺ
54:33 Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди.
ﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄﮅ
54:34 Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик.
ﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎ
54:35 Бу Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худди шундай мукофотлармиз.
ﮏﮐﮑﮒﮓﮔ
54:36 Дарҳақиқат, у(Лут) уларни Бизнинг (азобга) тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар.
ﮕﮖﮗﮘﮙﮚﮛﮜﮝﮞ
54:37 Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар.
ﮟﮠﮡﮢﮣﮤ
54:38 Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди.
ﮥﮦﮧﮨ
54:39 Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни татиб кўринглар!
ﮩﮪﮫﮬﮭﮮﮯﮰ
54:40 Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!
ﮱﯓﯔﯕﯖﯗ
54:41 Дарҳақиқат, Фиръавн аҳлига огоҳлантиришлар келди.
ﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟ
54:42 Улар Бизнинг оятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди. Бас, Биз уларни ғолиб, қудратли олувчининг олиши билан олдик.
ﯠﯡﯢﯣﯤﯦﯧﯨﯩﯪ
54:43 Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки самовий китобларда сизларга оқлов борми?!
ﯫﯬﯭﯮﯯﯰ
54:44 Ёки, Биз нусратга эришувчи жамоатмиз, дейишадими?!
ﯱﯲﯳﯴﯵ
54:45 У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар.
ﯶﯷﯸﯹﯺﯻﯼ
54:46 Йўқ! Уларга ваъда қилинган вақт, соат(қиёмат)дир. Ва соат (азоби) улканроқ ва аччиқроқдир.
ﯽﯾﯿﰀﰁﰂ
54:47 Албатта, жинояткорлар адашувда ва олов-оташдадирлар.
ﰃﰄﰅﰆﰇﰈﰉﰊﰋﰌ
54:48 Юзтубан дўзахга судраладиган кунларида: «Жаҳаннам азобини татиб кўринг!» (дейилур).
ﰍﰎﰏﰐﰑﰒ
54:49 Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗ
54:50 Бизнинг фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмгунча бўлур.
ﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞ
54:51 Дарҳақиқат, Биз сизга ўхшаганларни ҳалок қилдик. Бас, буни эсловчи борми ўзи?!
ﭟﭠﭡﭢﭣﭤ
54:52 Ва уларнинг ҳар бир иши китоблардадир.
ﭥﭦﭧﭨﭩ
54:53 Ҳар бир кичигу катта сатрлангандир.
ﭪﭫﭬﭭﭮﭯ
54:54 Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда.
ﭰﭱﭲﭳﭴﭵﭶ
54:55 Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар.

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers