46 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﮢﮣﮤ
79:1 Шиддат билан (кофир) жонни суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам.
ﮥﮦﮧ
79:2 Юмшоқлик билан (мўмин) жонни олувчи (фаришта)лар билан қасам.
ﮨﮩﮪ
79:3 Сузиб юрувчи (фаришта)лар билан қасам.
ﮫﮬﮭ
79:4 Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)лар билан қасам.
ﮮﮯﮰ
79:5 Амрнинг тадбирини қилувчи (фаришта)лар билан қасам.
ﮱﯓﯔﯕ
79:6 Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда.
ﯖﯗﯘ
79:7 Унга эргашувчи эргашар.
ﯙﯚﯛﯜ
79:8 Ўша кунда қалблар хавфга тўлар.
ﯝﯞﯟ
79:9 Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар.
ﯠﯡﯢﯣﯤﯥ
79:10 Улар: «Биз ортга қайтариламизми?
ﯦﯧﯨﯩﯪ
79:11 Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?
ﯫﯬﯭﯮﯯﯰ
79:12 Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку?» дерлар.
ﯱﯲﯳﯴﯵ
79:13 Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас.
ﯶﯷﯸﯹ
79:14 Кўрибсизки, улар қиёмат майдонида турибди-да.
ﯺﯻﯼﯽﯾ
79:15 Сенга Мусонинг хабари келдими?
ﯿﰀﰁﰂﰃﰄﰅ
79:16 Қачонки Роббиси унга муқаддас Тува водийсида нидо қилди:
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖ
79:17 «Фиръавн ҳузурига бор, албатта у туғёнга кетди.
ﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝ
79:18 Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми?
ﭞﭟﭠﭡﭢ
79:19 Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (Ундан) қўрқсанг», деб»
ﭣﭤﭥﭦ
79:20 Ва унга улкан аломатни кўрсатди.
ﭧﭨﭩ
79:21 Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди.
ﭪﭫﭬﭭ
79:22 Сўнг ортига ўгирилиб тезлаб кетди¬.
ﭮﭯﭰ
79:23 Кейин (одамларни) тўплаб нидо қилди.
ﭱﭲﭳﭴﭵ
79:24 Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди.
ﭶﭷﭸﭹﭺﭻ
79:25 Бас Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди.
ﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂ
79:26 Албатта, бунда қўрқадиганлар учун ибрат бордир.
ﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊ
79:27 Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними?
ﮋﮌﮍﮎ
79:28 Унинг шифтини юқори кўтарди ва бекаму кўст, мустаҳкам қилиб қўйди.
ﮏﮐﮑﮒﮓ
79:29 Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди.
ﮔﮕﮖﮗﮘ
79:30 Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди.
ﮙﮚﮛﮜﮝ
79:31 Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди.
ﮞﮟﮠ
79:32 Ва тоғларни собит қилди.
ﮡﮢﮣﮤ
79:33 Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун.
ﮥﮦﮧﮨﮩ
79:34 Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса.
ﮪﮫﮬﮭﮮﮯ
79:35 У куни инсон қилган ишларини эслайдир.
ﮰﮱﯓﯔﯕ
79:36 Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир.
ﯖﯗﯘﯙ
79:37 Аммо кимики туғёнга кетиб, ҳаддидан ошган бўлса
ﯚﯛﯜﯝ
79:38 Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса,
ﯞﯟﯠﯡﯢ
79:39 Бас, албатта, Жаҳийм ўрин бўладир.
ﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬ
79:40 Ва, аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса.
ﯭﯮﯯﯰﯱ
79:41 Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир.
ﯲﯳﯴﯵﯶﯷ
79:42 Сендан, қиёмат қачон бўлур? деб сўрарлар.
ﯸﯹﯺﯻﯼ
79:43 Унинг зикрини сен қандоқ билардинг.
ﯽﯾﯿﰀ
79:44 Унинг интиҳоси Роббингга хосдир.
ﰁﰂﰃﰄﰅﰆ
79:45 Албатта сен ун(қиёмат)дан қўрққанларга огоҳлантирувчисан, холос.
ﰇﰈﰉﰊﰋﰌﰍﰎﰏﰐ
79:46 Уни кўрган кунлари худди бу дунёда бир кеча ёки кундуздан бошқа турмаганга ўхшарлар.

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers