42 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﭑﭒﭓ
80:1 Афтини буриштирди ва юз ўгирди.
ﭔﭕﭖﭗ
80:2 Кўзи кўр киши ҳузурига келганда.
ﭘﭙﭚﭛﭜ
80:3 Қаердан биласан, эҳтимол, у покланар.
ﭝﭞﭟﭠﭡ
80:4 Ёки насиҳат олар ва мавъиза унга манфаат берар.
ﭢﭣﭤﭥ
80:5 Аммо истиғно қилганга бўлса...
ﭦﭧﭨﭩ
80:6 Сен у томонга интиласан.
ﭪﭫﭬﭭﭮ
80:7 У покланмаса, сени ҳеч ким маломат қилмас.
ﭯﭰﭱﭲﭳ
80:8 Аммо ҳузурингга шошилиб келган.
ﭴﭵﭶ
80:9 Ва (Аллоҳдан) қўрққан ҳолда бўлгандан эса...
ﭷﭸﭹﭺ
80:10 Бас, Сен ундан машғул бўласан.
ﭻﭼﭽﭾ
80:11 Йўқ! Албатта у(оят)лар эслатмадир.
ﭿﮀﮁﮂ
80:12 Ким хоҳласа уни эслайдир.
ﮃﮄﮅﮆ
80:13 Ҳурматланган саҳифалардадир.
ﮇﮈﮉ
80:14 Олий қадардирлар, поклангандирлар.
ﮊﮋﮌ
80:15 Элчи(фаришта)лар қўлларидадир.
ﮍﮎﮏ
80:16 Улар ҳурматланган ва ўта яхшидирлар.
ﮐﮑﮒﮓﮔ
80:17 (Кофир) инсонга лаънат бўлсин, унинг кофирлиги қандоқ шиддатли бўлди.
ﮕﮖﮗﮘﮙ
80:18 Уни қайси нарсадан яратди?
ﮚﮛﮜﮝﮞ
80:19 Нутфадан яратди. Уни яратди ва унни ўлчовли қилди.
ﮟﮠﮡﮢ
80:20 Сўнгра чиқиш йўлини осон қилди.
ﮣﮤﮥﮦ
80:21 Сўнгра ўлдирди ва қабрга киритди.
ﮧﮨﮩﮪﮫ
80:22 Сўнгра қачон хоҳласа, уни қайта тирилтиради.
ﮬﮭﮮﮯﮰﮱ
80:23 Йўқ ундоқ эмас! У ўзига У зот қилган амрни бажармади.
ﯓﯔﯕﯖﯗ
80:24 Инсон ўз таомига назар солсин.
ﯘﯙﯚﯛﯜ
80:25 Албатта, Биз сувни роса қуйиб қўйдик.
ﯝﯞﯟﯠﯡ
80:26 Сўнгра ерни ўзига хос ёрдик.
ﯢﯣﯤﯥ
80:27 Биз унда дон ўстириб қўйдик.
ﯦﯧﯨ
80:28 Ва узум ва кўкларни ҳам.
ﯩﯪﯫ
80:29 Ва зайтун ва хурмоларни ҳам.
ﯬﯭﯮ
80:30 Ва тиғиз боғларни ҳам.
ﯯﯰﯱ
80:31 Ва меваларни ва ўт-ўланларни ҳам.
ﯲﯳﯴﯵ
80:32 Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин, деб.
ﯶﯷﯸﯹ
80:33 Вақтики қулоқларни кар қилувчи овоз келса.
ﯺﯻﯼﯽﯾﯿ
80:34 У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан.
ﰀﰁﰂ
80:35 Ва онаси ва отасидан.
ﰃﰄﰅ
80:36 Ва хотини ва бола-чақасидан.
ﰆﰇﰈﰉﰊﰋﰌ
80:37 У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор.
ﰍﰎﰏﰐ
80:38 У кунда порлоқ чеҳралар бор.
ﰑﰒﰓ
80:39 Улар кулгу билан тўла, етган хушхабардан хурсанд.
ﰔﰕﰖﰗﰘ
80:40 У кунда ғубор босган чеҳралар бор.
ﭑﭒﭓ
80:41 Устини зулмат қоплаган.
ﭔﭕﭖﭗﭘ
80:42 Улар, ана ўшалар, кофирлар ва фожирлардир.

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers