وَالذَّارِيَاتِ ذَرْوًا(1) Чанг тўзитувчи(шамол) лар билан қасам. |
فَالْحَامِلَاتِ وِقْرًا(2) Юк кўтарувчи(булут)лар билан қасам. |
فَالْجَارِيَاتِ يُسْرًا(3) Осон юрувчи(кема)лар билан қасам; |
فَالْمُقَسِّمَاتِ أَمْرًا(4) Иш тақсимловчи(фаришта)лар билан қасам. |
إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَصَادِقٌ(5) Албатта, сизга ваъда қилинган нарса ростдир. |
وَإِنَّ الدِّينَ لَوَاقِعٌ(6) Ва, албатта, қиёмат воқеъ бўлгувчидир. |
وَالسَّمَاءِ ذَاتِ الْحُبُكِ(7) Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам. |
إِنَّكُمْ لَفِي قَوْلٍ مُّخْتَلِفٍ(8) Албатта, сиз ихтилофли гапдасиз. |
يُؤْفَكُ عَنْهُ مَنْ أُفِكَ(9) У(Қуръон)дан ким бурилса, (бир йўла) буриб қўйилур. |
قُتِلَ الْخَرَّاصُونَ(10) Ёлғончиларга лаънат бўлсин! |
الَّذِينَ هُمْ فِي غَمْرَةٍ سَاهُونَ(11) Улар жаҳолатдаги ғофиллардир. |
يَسْأَلُونَ أَيَّانَ يَوْمُ الدِّينِ(12) Улар ҳисоб-китоб куни қачон, деб сўрарлар. |
يَوْمَ هُمْ عَلَى النَّارِ يُفْتَنُونَ(13) Бу кунда улар оловда азобланурлар. |
ذُوقُوا فِتْنَتَكُمْ هَٰذَا الَّذِي كُنتُم بِهِ تَسْتَعْجِلُونَ(14) «Азобингизни татиб кўринг», сиз қачон бўлур? деб шошилган нарса-шу» (дейилур). |
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ(15) Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. |
آخِذِينَ مَا آتَاهُمْ رَبُّهُمْ ۚ إِنَّهُمْ كَانُوا قَبْلَ ذَٰلِكَ مُحْسِنِينَ(16) Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир. |
كَانُوا قَلِيلًا مِّنَ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ(17) Улар кечалари оз ухлар эдилар. |
وَبِالْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ(18) Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. |
وَفِي أَمْوَالِهِمْ حَقٌّ لِّلسَّائِلِ وَالْمَحْرُومِ(19) Ва молу мулкларида, сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир. |
وَفِي الْأَرْضِ آيَاتٌ لِّلْمُوقِنِينَ(20) Ва ер юзида чуқур ишонувчилар учун белгилар бордир. |
وَفِي أَنفُسِكُمْ ۚ أَفَلَا تُبْصِرُونَ(21) Ва ўзларингизда ҳам. Ёки кўрмаяпсизларми?! |
وَفِي السَّمَاءِ رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُونَ(22) Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар (бор). |
فَوَرَبِّ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ إِنَّهُ لَحَقٌّ مِّثْلَ مَا أَنَّكُمْ تَنطِقُونَ(23) Осмону ернинг Роббиси ила қасамки, албатта, у(гап) мисоли сиз нутқ қилаётганингиздек ҳақиқатдир. |
هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ ضَيْفِ إِبْرَاهِيمَ الْمُكْرَمِينَ(24) Сенга Иброҳимнинг карамли меҳмонларининг хабари келмадими? |
إِذْ دَخَلُوا عَلَيْهِ فَقَالُوا سَلَامًا ۖ قَالَ سَلَامٌ قَوْمٌ مُّنكَرُونَ(25) Улар унинг ҳузурига кириб, «Салом» деганларида, у: «Салом, нотаниш қавмлар», деди. |
فَرَاغَ إِلَىٰ أَهْلِهِ فَجَاءَ بِعِجْلٍ سَمِينٍ(26) Ва аҳлига бориб, (пиширилган) семиз бузоқни келтирди. |
فَقَرَّبَهُ إِلَيْهِمْ قَالَ أَلَا تَأْكُلُونَ(27) Уни уларга яқинига сурди ва: «Емайсизларми?» деди. |
فَأَوْجَسَ مِنْهُمْ خِيفَةً ۖ قَالُوا لَا تَخَفْ ۖ وَبَشَّرُوهُ بِغُلَامٍ عَلِيمٍ(28) Улардан хавфсиради. Улар: «қўрқма», дедилар ва унга илмли ўғил башоратини бердилар. |
فَأَقْبَلَتِ امْرَأَتُهُ فِي صَرَّةٍ فَصَكَّتْ وَجْهَهَا وَقَالَتْ عَجُوزٌ عَقِيمٌ(29) Хотини қичқириб келди ва ўз юзига шапалоқ тушириб: «Туғмас кампир-а?!» деди. |
قَالُوا كَذَٰلِكِ قَالَ رَبُّكِ ۖ إِنَّهُ هُوَ الْحَكِيمُ الْعَلِيمُ(30) Улар: «Сенинг Роббинг шундай деди. Албатта, Унинг Ўзи ўта ҳаким ва ўта билувчидир», дедилар. |
۞ قَالَ فَمَا خَطْبُكُمْ أَيُّهَا الْمُرْسَلُونَ(31) У: «Эй элчилар! Сизнинг ишингиз надир», деди. |
قَالُوا إِنَّا أُرْسِلْنَا إِلَىٰ قَوْمٍ مُّجْرِمِينَ(32) Улар: «Албатта, биз жиноятчи қавмга юборилганмиз. |
لِنُرْسِلَ عَلَيْهِمْ حِجَارَةً مِّن طِينٍ(33) Уларнинг устидан лойдан (пиширилган) тошларни ташлаш учун. |
مُّسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَ لِلْمُسْرِفِينَ(34) Роббинг ҳузурида исрофчилар учун белгилаб қўйилган(тош)ларни», дедилар. |
فَأَخْرَجْنَا مَن كَانَ فِيهَا مِنَ الْمُؤْمِنِينَ(35) Ва Биз у жойдан мўминларни чиқардик. |
فَمَا وَجَدْنَا فِيهَا غَيْرَ بَيْتٍ مِّنَ الْمُسْلِمِينَ(36) У ерда бир хонадондан бошқа мусулмонларни топмадик. |
وَتَرَكْنَا فِيهَا آيَةً لِّلَّذِينَ يَخَافُونَ الْعَذَابَ الْأَلِيمَ(37) Ва у ерда аламли азобдан қўрқадиганлар учун белги қолдирдик. |
وَفِي مُوسَىٰ إِذْ أَرْسَلْنَاهُ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ بِسُلْطَانٍ مُّبِينٍ(38) Ва Мусода ҳам. Биз уни Фиръавнга равшан ҳужжат ила юбоганимизда... |
فَتَوَلَّىٰ بِرُكْنِهِ وَقَالَ سَاحِرٌ أَوْ مَجْنُونٌ(39) У юз ўгириб, ишонгани томон юрди ва: «Бу сеҳргар ёки мажнундир», деди. |
فَأَخَذْنَاهُ وَجُنُودَهُ فَنَبَذْنَاهُمْ فِي الْيَمِّ وَهُوَ مُلِيمٌ(40) Бас, Биз уни ва аскарларини тутиб денгизга ташладик ва у маломатга лойиқ иш қилувчи эди. |
وَفِي عَادٍ إِذْ أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمُ الرِّيحَ الْعَقِيمَ(41) Ва Одда ҳам (белги) бор. Вақтики, Биз уларга туғмас шамолни юбордик. |
مَا تَذَرُ مِن شَيْءٍ أَتَتْ عَلَيْهِ إِلَّا جَعَلَتْهُ كَالرَّمِيمِ(42) У қайси нарсага етиб борса, титиб ташламасдан қўймас. |
وَفِي ثَمُودَ إِذْ قِيلَ لَهُمْ تَمَتَّعُوا حَتَّىٰ حِينٍ(43) Ва Самудда ҳам (белги) бор. Уларга вақтинчалик маза қилиб туринглар, дейилган вақтда... |
فَعَتَوْا عَنْ أَمْرِ رَبِّهِمْ فَأَخَذَتْهُمُ الصَّاعِقَةُ وَهُمْ يَنظُرُونَ(44) Аллоҳнинг амридан бош тортдилар, бас, қараб турган ҳолларида уларни қаттиқ овоз тутди. |
فَمَا اسْتَطَاعُوا مِن قِيَامٍ وَمَا كَانُوا مُنتَصِرِينَ(45) Бас, улар ўринларидан туролмадилар ва ёрдам ҳам ололмадилар. |
وَقَوْمَ نُوحٍ مِّن قَبْلُ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا قَوْمًا فَاسِقِينَ(46) Ва бундан аввал Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок этганмиз). Албатта, улар фосиқ қавм эдилар. |
وَالسَّمَاءَ بَنَيْنَاهَا بِأَيْدٍ وَإِنَّا لَمُوسِعُونَ(47) Осмонни Ўз қудратимиз ила бино қилдик. Албатта, Биз кенг қилувчимиз. |
وَالْأَرْضَ فَرَشْنَاهَا فَنِعْمَ الْمَاهِدُونَ(48) Ва ерни тўшаб қўйдик. Биз қандоқ ҳам яхши тайёрловчимиз! |
وَمِن كُلِّ شَيْءٍ خَلَقْنَا زَوْجَيْنِ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ(49) Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки эсласангиз. |
فَفِرُّوا إِلَى اللَّهِ ۖ إِنِّي لَكُم مِّنْهُ نَذِيرٌ مُّبِينٌ(50) Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. |
وَلَا تَجْعَلُوا مَعَ اللَّهِ إِلَٰهًا آخَرَ ۖ إِنِّي لَكُم مِّنْهُ نَذِيرٌ مُّبِينٌ(51) Ва Аллоҳга бошқа маъбудни шерик қилманглар. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. |
كَذَٰلِكَ مَا أَتَى الَّذِينَ مِن قَبْلِهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا قَالُوا سَاحِرٌ أَوْ مَجْنُونٌ(52) Худди шундай, булардан аввалгиларга ҳам ҳар бир Пайғамбар келган вақт, уни, сеҳргар ёки мажнун, деганлар. |
أَتَوَاصَوْا بِهِ ۚ بَلْ هُمْ قَوْمٌ طَاغُونَ(53) Келишиб олганмилар?! Йўқ, улар туғёнга кетган қавмлардир! |
فَتَوَلَّ عَنْهُمْ فَمَا أَنتَ بِمَلُومٍ(54) Улардан юз ўгир. Бас, сен маломатга қолувчи эмассан. |
وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَىٰ تَنفَعُ الْمُؤْمِنِينَ(55) Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. |
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ(56) Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим. |
مَا أُرِيدُ مِنْهُم مِّن رِّزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَن يُطْعِمُونِ(57) Мен улардан ризқ хоҳламасман ва Мени тоамлантиришларини ҳам хоҳламасман. |
إِنَّ اللَّهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو الْقُوَّةِ الْمَتِينُ(58) Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир. |
فَإِنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُوا ذَنُوبًا مِّثْلَ ذَنُوبِ أَصْحَابِهِمْ فَلَا يَسْتَعْجِلُونِ(59) Албатта, зулм қилганларга ўз биродарлари азобичалик азоб бор, шошилмасинлар. |
فَوَيْلٌ لِّلَّذِينَ كَفَرُوا مِن يَوْمِهِمُ الَّذِي يُوعَدُونَ(60) Кофирларга ваъда қилинаётган кунларида ҳалокат бўлсин. |