17 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﭑﭒﭓ
86:1 Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам.
ﭔﭕﭖﭗﭘ
86:2 Ториқ нималигини сенга не билдирди?
ﭙﭚﭛ
86:3 У нур сочиб турувчи юлдуздир.
ﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢ
86:4 Ҳеч бир жон йўқки, унинг ҳифз қилиб турувчиси бўлмаса.
ﭣﭤﭥﭦﭧ
86:5 Инсон нимадан яралганига назар солсин.
ﭨﭩﭪﭫﭬ
86:6 У отилиб чиқувчи сувдан яратилгандир.
ﭭﭮﭯﭰﭱﭲ
86:7 У (сув) сулб (умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир.
ﭳﭴﭵﭶﭷ
86:8 Албатта У зот уни қайта тирилтиришга қодирдир.
ﭸﭹﭺﭻ
86:9 Сирлар фош бўладиган кундадир.
ﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂ
86:10 Бас, (ўшанда) у(инсон)да қувват ҳам, нусрат берувчи ҳам бўлмайдир.
ﮃﮄﮅﮆ
86:11 Қайтувчи (ёмғир) соҳиби бўлган осмон билан қасам.
ﮇﮈﮉﮊ
86:12 Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам.
ﮋﮌﮍﮎ
86:13 Албатта у(Қуръон) ажратувчи сўздир.
ﮏﮐﮑﮒ
86:14 Ва у ҳазил эмасдир.
ﮓﮔﮕﮖ
86:15 Албатта улар ҳийла-найранг қиларлар.
ﮗﮘﮙ
86:16 Ва Мен ҳам ҳийла қилурман.
ﮚﮛﮜﮝﮞ
86:17 Муҳлат бер кофирларга, уларга озгина муҳлат бер.

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers