22 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﭛﭜﭝﭞ
85:1 Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.
ﭟﭠﭡ
85:2 Ва ваъда қилинган кун билан қасам.
ﭢﭣﭤ
85:3 Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам.
ﭥﭦﭧﭨ
85:4 «Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.
ﭩﭪﭫﭬ
85:5 У (Ухдуд) ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир.
ﭭﭮﭯﭰﭱ
85:6 У(кофир)лар а(чуқур)лар атрофида ўтирибдилар.
ﭲﭳﭴﭵﭶﭷﭸ
85:7 Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари ҳозирдирлар.
ﭹﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂ
85:8 Ва (улар) мўминлардан Азиз, Ҳамид Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар.
ﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎ
85:9 У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир.
ﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚﮛﮜﮝ
85:10 Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга, жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор.
ﮞﮟﮠﮡﮢﮣﮤﮥﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬﮭ
85:11 Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир.
ﮮﮯﮰﮱﯓ
85:12 Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир.
ﯔﯕﯖﯗﯘ
85:13 Албатта, У Ўзи бошлар ва қайтарар.
ﯙﯚﯛﯜ
85:14 Ва У мағфират қилувчи, муҳаббати зўр зотдир.
ﯝﯞﯟﯠ
85:15 У Арш эгаси ҳамда қадри улуғ зотдир.
ﯡﯢﯣﯤ
85:16 У нимани хоҳласа, қила олувчи зотдир.
ﯥﯦﯧﯨﯩ
85:17 Сенга аскарларнинг хабари келдими?
ﯪﯫﯬ
85:18 Фиръавн ва Самуднинг.
ﯭﯮﯯﯰﯱﯲ
85:19 Балки кофирлар ёлғонга чиқаришдадир?
ﯳﯴﯵﯶﯷ
85:20 Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир.
ﯸﯹﯺﯻﯼ
85:21 Йўқ! У Қуръони мажиддур.
ﯽﯾﯿﰀ
85:22 У Лавҳул- Маҳфуздадир.

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers