الْحَاقَّةُ(1) Ал-Ҳааққаҳ. |
مَا الْحَاقَّةُ(2) Ал-Ҳааққаҳ нима ўзи?! |
وَمَا أَدْرَاكَ مَا الْحَاقَّةُ(3) Ал-Ҳааққаҳ нималигини сенга нима билдирди?! |
كَذَّبَتْ ثَمُودُ وَعَادٌ بِالْقَارِعَةِ(4) Самуд ва Од қориъани ёлғонга чиқаришди. |
فَأَمَّا ثَمُودُ فَأُهْلِكُوا بِالطَّاغِيَةِ(5) Бас, аммо Самуд ҳаддан ошувчи билан ҳалок қилинди. |
وَأَمَّا عَادٌ فَأُهْلِكُوا بِرِيحٍ صَرْصَرٍ عَاتِيَةٍ(6) Ва аммо Од қаттиқ (совуқ) шамол билан ҳалок қилиндилар. |
سَخَّرَهَا عَلَيْهِمْ سَبْعَ لَيَالٍ وَثَمَانِيَةَ أَيَّامٍ حُسُومًا فَتَرَى الْقَوْمَ فِيهَا صَرْعَىٰ كَأَنَّهُمْ أَعْجَازُ نَخْلٍ خَاوِيَةٍ(7) У зот уларнинг устидан бу шамолни етти кечаю саккиз кундуз бетўхтов эстириб қўйди. Бас, қавмни у ерда ҳалок бўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг чириган томирларига ўхшарлар. |
فَهَلْ تَرَىٰ لَهُم مِّن بَاقِيَةٍ(8) Бас, сен улардан бирортасини боқий қолганини кўрасанми? |
وَجَاءَ فِرْعَوْنُ وَمَن قَبْلَهُ وَالْمُؤْتَفِكَاتُ بِالْخَاطِئَةِ(9) Фиръавн, ундан аввалгилар ва тўнтарилганлар хато қилдилар. |
فَعَصَوْا رَسُولَ رَبِّهِمْ فَأَخَذَهُمْ أَخْذَةً رَّابِيَةً(10) Бас, улар Роббиларининг Расулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У зот уларни қаттиқ тутишлик билан тутди. |
إِنَّا لَمَّا طَغَى الْمَاءُ حَمَلْنَاكُمْ فِي الْجَارِيَةِ(11) Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз. |
لِنَجْعَلَهَا لَكُمْ تَذْكِرَةً وَتَعِيَهَا أُذُنٌ وَاعِيَةٌ(12) Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олиши учун. |
فَإِذَا نُفِخَ فِي الصُّورِ نَفْخَةٌ وَاحِدَةٌ(13) Қачонки дудга биргина пуфлашла пуфланса... |
وَحُمِلَتِ الْأَرْضُ وَالْجِبَالُ فَدُكَّتَا دَكَّةً وَاحِدَةً(14) Ва еру тоғлар кўтарилиб, бир мартагина силкитилса... |
فَيَوْمَئِذٍ وَقَعَتِ الْوَاقِعَةُ(15) Бас, ўша кунда, воқеа воқеъ бўлибдир. |
وَانشَقَّتِ السَّمَاءُ فَهِيَ يَوْمَئِذٍ وَاهِيَةٌ(16) Ва осмон парчаланса, бас, ўша кунда, у (осмон) беҳолдир. |
وَالْمَلَكُ عَلَىٰ أَرْجَائِهَا ۚ وَيَحْمِلُ عَرْشَ رَبِّكَ فَوْقَهُمْ يَوْمَئِذٍ ثَمَانِيَةٌ(17) Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг Аршини саккизтаси кўтариб турадир. |
يَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَىٰ مِنكُمْ خَافِيَةٌ(18) Бас, ўша кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайдир. |
فَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِيَمِينِهِ فَيَقُولُ هَاؤُمُ اقْرَءُوا كِتَابِيَهْ(19) Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар... |
إِنِّي ظَنَنتُ أَنِّي مُلَاقٍ حِسَابِيَهْ(20) Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир. |
فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ(21) Бас, у розилик ҳаётидадир. |
فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ(22) Олий жаннатдадир. |
قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ(23) Унинг мевалари яқиндир. |
كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا أَسْلَفْتُمْ فِي الْأَيَّامِ الْخَالِيَةِ(24) Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин. |
وَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِشِمَالِهِ فَيَقُولُ يَا لَيْتَنِي لَمْ أُوتَ كِتَابِيَهْ(25) Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди. |
وَلَمْ أَدْرِ مَا حِسَابِيَهْ(26) Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эди. |
يَا لَيْتَهَا كَانَتِ الْقَاضِيَةَ(27) Қани (бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса эди. |
مَا أَغْنَىٰ عَنِّي مَالِيَهْ ۜ(28) Молу мулким мени сақлаб қола олмади. |
هَلَكَ عَنِّي سُلْطَانِيَهْ(29) Менинг султоним ҳам ҳалок бўлди, дейдир. |
خُذُوهُ فَغُلُّوهُ(30) Тутинглар уни ва кишанланглар уни!!! |
ثُمَّ الْجَحِيمَ صَلُّوهُ(31) Сўнгра жаҳаннамга солинглар уни!!! |
ثُمَّ فِي سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًا فَاسْلُكُوهُ(32) Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни!!! |
إِنَّهُ كَانَ لَا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ الْعَظِيمِ(33) Чунки у улуғ Аллоҳга иймон келтирмаган эди. |
وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ الْمِسْكِينِ(34) Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмаган эди. |
فَلَيْسَ لَهُ الْيَوْمَ هَاهُنَا حَمِيمٌ(35) Бас, бугунги кунда унга бу ерда бирон чин дўст йўқ. |
وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنْ غِسْلِينٍ(36) Ва ғислийндан ўзга таом ҳам йўқ. |
لَّا يَأْكُلُهُ إِلَّا الْخَاطِئُونَ(37) У(таом)ни хатокорлардан бошқа ҳеч ким емас. |
فَلَا أُقْسِمُ بِمَا تُبْصِرُونَ(38) Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман. |
وَمَا لَا تُبْصِرُونَ(39) Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам. |
إِنَّهُ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ(40) Албатта у(Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир. |
وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَاعِرٍ ۚ قَلِيلًا مَّا تُؤْمِنُونَ(41) Ва у шоирнинг сўзи эмас. Сизлар жуда оз ишонасизлар. |
وَلَا بِقَوْلِ كَاهِنٍ ۚ قَلِيلًا مَّا تَذَكَّرُونَ(42) Ва фолбиннинг ҳам сўзи эмас. Сизлар жуда оз эсларсизлар. |
تَنزِيلٌ مِّن رَّبِّ الْعَالَمِينَ(43) Оламлар Роббисидан туширилгандир. |
وَلَوْ تَقَوَّلَ عَلَيْنَا بَعْضَ الْأَقَاوِيلِ(44) Ва агар у Бизнинг (номимиздан) баъзи ёлғон сўзларни тўқиса. |
لَأَخَذْنَا مِنْهُ بِالْيَمِينِ(45) Албатта, Биз уни қудрат билан тутармиз. |
ثُمَّ لَقَطَعْنَا مِنْهُ الْوَتِينَ(46) Сўнгра, албатта, унинг шоҳ томирини кесармиз. |
فَمَا مِنكُم مِّنْ أَحَدٍ عَنْهُ حَاجِزِينَ(47) Бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қола олмас. |
وَإِنَّهُ لَتَذْكِرَةٌ لِّلْمُتَّقِينَ(48) Ва, албатта, у(Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир. |
وَإِنَّا لَنَعْلَمُ أَنَّ مِنكُم مُّكَذِّبِينَ(49) Ва, албата, Биз сизларнинг ичингизда ёлғонга чиқарувчилар борлигини билиб турамиз. |
وَإِنَّهُ لَحَسْرَةٌ عَلَى الْكَافِرِينَ(50) Ва албатта у кофирлар учун ҳасратдир. |
وَإِنَّهُ لَحَقُّ الْيَقِينِ(51) Ва албатта у шубҳасиз ҳақиқатдир. |
فَسَبِّحْ بِاسْمِ رَبِّكَ الْعَظِيمِ(52) Бас, улуғ Роббингнинг исмини поклаб ёд эт. |