40 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﮊﮋﮌﮍﮎ
75:1 Қиёмат куни билан қасам.
ﮏﮐﮑﮒﮓ
75:2 Ва маломатчи нафс билан қасам.
ﮔﮕﮖﮗﮘﮙ
75:3 (Кофир) Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми?
ﮚﮛﮜﮝﮞﮟﮠ
75:4 Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.
ﮡﮢﮣﮤﮥﮦ
75:5 Балки инсон келажакда фисқу фужур қилишни хоҳлайдир.
ﮧﮨﮩﮪﮫ
75:6 У: «Қиёмат куни қачон?» деб сўрайдир.
ﮬﮭﮮﮯ
75:7 Қачонки кўз даҳшатда лол қолса.
ﮰﮱﯓ
75:8 Ва ой тутилса.
ﯔﯕﯖﯗ
75:9 Ва қуёш билан ой жамланса.
ﯘﯙﯚﯛﯜﯝ
75:10 Ўшал кунда инсон, қочар жой қайда? деб қолар.
ﯞﯟﯠﯡ
75:11 Йўқ! Қочадиган жой йўқ!
ﯢﯣﯤﯥﯦ
75:12 У кунда истиқрор фақат Роббинг ҳузурида бўлар.
ﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭ
75:13 У кунда инсонга аввалу охир қилганининг хабари берилар.
ﯮﯯﯰﯱﯲﯳ
75:14 Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир.
ﯴﯵﯶﯷ
75:15 Гарчи узр-маъзурларини тўкиб соладир.
ﯸﯹﯺﯻﯼﯽﯾ
75:16 Сен шошилиб, у(Қуръон) билан, тилингни қимирлатма.
ﯿﰀﰁﰂﰃ
75:17 Албатта, уни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамиздадир.
ﰄﰅﰆﰇﰈ
75:18 Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур.
ﰉﰊﰋﰌﰍ
75:19 Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамиздадир.
ﭑﭒﭓﭔﭕ
75:20 Йўқ! Балки сизлар шошар дунёни яхши кўрасизлар.
ﭖﭗﭘ
75:21 Ва охиратни тарк этасизлар.
ﭙﭚﭛﭜ
75:22 У кунда бор чиройли юзлар.
ﭝﭞﭟﭠ
75:23 Роббисига назар солувчилар.
ﭡﭢﭣﭤ
75:24 Ва у кунда бор тиришиб-буришган юзлар.
ﭥﭦﭧﭨﭩﭪ
75:25 Ўзига умуртқасин синдирар иш бўлишига ишонар.
ﭫﭬﭭﭮﭯ
75:26 Йўқ! жон ҳалқумга келганда.
ﭰﭱﭲﭳﭴ
75:27 Ва, қутқарувчи ким? деганда.
ﭵﭶﭷﭸ
75:28 Ва, албатта, у фироқлигин билганда.
ﭹﭺﭻﭼ
75:29 Ва болдирлар бир-бирига алмашганда.
ﭽﭾﭿﮀﮁ
75:30 У кунда ҳайдаб борар жой фақат Роббинггадир.
ﮂﮃﮄﮅﮆ
75:31 Бас, у тасдиқламади ва намоз ўқимади.
ﮇﮈﮉﮊ
75:32 Ва лекин ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди.
ﮋﮌﮍﮎﮏﮐ
75:33 Сўнг ўз аҳлига керилиб борди.
ﮑﮒﮓﮔ
75:34 Ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин!
ﮕﮖﮗﮘﮙ
75:35 Яна ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин!
ﮚﮛﮜﮝﮞﮟ
75:36 Инсон беҳуда тарк қилинишнинг ҳисобини қилурми?
ﮠﮡﮢﮣﮤﮥﮦ
75:37 У манийдан оққан нутфа бўлмаганмиди?
ﮧﮨﮩﮪﮫﮬ
75:38 Сўнг алақа бўлди. Бас бекаму-кўст этиб яратди.
ﮭﮮﮯﮰﮱﯓ
75:39 Бас ундан жуфтни–эркак ва аёлни яратди.
ﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚﯛ
75:40 Шундай зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers