49 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﮞﮟ
52:1 Тур билан қасам.
ﮠﮡﮢ
52:2 Сатрланган китоб билан қасам.
ﮣﮤﮥﮦ
52:3 Ёйилган терига.
ﮧﮨﮩ
52:4 Ва обод уй билан қасам.
ﮪﮫﮬ
52:5 Ва кўтарилган билан шифт қасам.
ﮭﮮﮯ
52:6 Ва тўлган денгиз билан қасам.
ﮰﮱﯓﯔﯕ
52:7 Албатта, Роббинг азоби рўй беражак.
ﯖﯗﯘﯙﯚ
52:8 Уни ҳеч бир қайтарувчи йўқдир.
ﯛﯜﯝﯞﯟ
52:9 У кунда осмон ларзага келиб чайқалур.
ﯠﯡﯢﯣ
52:10 Ва тоғлар сайр этиб юрур.
ﯤﯥﯦﯧ
52:11 Бас, ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﯨﯩﯪﯫﯬﯭ
52:12 (Ботилга) шўнғиб ўйнайдиганларга!
ﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴ
52:13 У кунда жаҳаннам ўтига (куч билан) итарилурлар.
ﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻ
52:14 Мана бу, сизлар ёлғонга чиқарган ўт бўладир!
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗ
52:15 Бу сеҳрми?! Ёки сизлар кўрмаяпсизларми?!
ﭘﭙﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥ
52:16 Киринглар унга! Чидайсизларми, чидамайсизларми - барибир. Қилиб юрган амалларингизнинг жазосини олурсизлар, холос.
ﭦﭧﭨﭩﭪﭫ
52:17 Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар.
ﭬﭭﭮﭯﭰﭱﭲﭳﭴ
52:18 Роббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар. Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар.
ﭵﭶﭷﭸﭹﭺﭻ
52:19 Енглар, ичинглар, ош бўлсин. (Булар)қилган амалларингиз учундир.
ﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃﮄ
52:20 Улар қатор тизилган сўриларга ёнбошлаган ҳолдалар. Ва уларни гўзал кўзли ҳурларга уйлаб қўйганмиз.
ﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙ
52:21 Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарсани камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз касби гаровидир.
ﮚﮛﮜﮝﮞﮟ
52:22 Ва Биз уларга хоҳлаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик.
ﮠﮡﮢﮣﮤﮥﮦﮧﮨ
52:23 Улар унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ.
ﮩﮪﮫﮬﮭﮮﮯﮰﮱ
52:24 Ва атрофларида худди садафдаги дурдек ғуломлари айланиб, хизматда юришадир.
ﯓﯔﯕﯖﯗﯘ
52:25 Баъзилари бошқаларидан ўгрилиб сўраша бошладилар.
ﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠ
52:26 Албатта, биз илгари ўз аҳлимиз даврасида У зотдан қўрқувчилардан эдик.
ﯡﯢﯣﯤﯥﯦﯧ
52:27 Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди ва бизни дўзах азобидан сақлади.
ﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲ
52:28 Албатта, биз илгари Унга дуо қилардик. Албатта, Унинг Ўзи яхшилик қилувчи ва раҳмлидур.
ﯳﯴﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻ
52:29 Бас, эслатгин: сен Роббинг неъмати ила фолбин ҳам эмассан, мажнун ҳам эмассан.
ﯼﯽﯾﯿﰀﰁﰂﰃ
52:30 Балки улар: «У шоир, биз унга ўлим етишини кутамиз», дерлар?
ﰄﰅﰆﰇﰈﰉﰊ
52:31 Сен: «Кутинглар, албатта, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчидирман», деб айт.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚ
52:32 Ё ақллари шунга буюрарми ёки улар туғёнга кетган қавмларми?
ﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢ
52:33 Балки, у(Қуръон)ни ўзи тўқиди, дерлар? Йўқ, улар иймон келтирмаслар.
ﭣﭤﭥﭦﭧﭨﭩ
52:34 Агар уларнинг гапи рост бўлса, у(Қуръон)га ўхшаш сўзни келтирсинлар.
ﭪﭫﭬﭭﭮﭯﭰﭱﭲ
52:35 Балки, улар ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ ўзлари яралгандирлар?! Ёки улар яратувчиларми?
ﭳﭴﭵﭶﭷﭸﭹﭺﭻ
52:36 Балки, улар осмонлару ерни яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар.
ﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂﮃ
52:37 Балки уларнинг ҳузурида Роббингнинг хазиналари бордир?! Ёки улар бошқарувчиларми?
ﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎ
52:38 Балки уларнинг (хабар) эшитадиган нарвонлари бордир?! Ундоқ бўлса, эшитувчилари равшан ҳужжат келтирсинлар.
ﮏﮐﮑﮒﮓﮔ
52:39 Ёки У зотга қизлару сизларга ўғилларми?!
ﮕﮖﮗﮘﮙﮚﮛﮜ
52:40 Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар тўловдан қийналаяптиларми?!
ﮝﮞﮟﮠﮡﮢ
52:41 Балки уларнинг ихтиёрида ғайб (илми) бўлиб, улар ёзиб олаётгандирлар?!
ﮣﮤﮥﮦﮧﮨﮩﮪﮫ
52:42 Балки ҳийла кўрсатишни хоҳларлар?! Бас, кофирлар ҳийлаларининг жазосини тортурлар.
ﮬﮭﮮﮯﮰﮱﯓﯔﯕﯖﯗ
52:43 Балки, уларнинг Аллоҳдан бошқа худолари бордир?! Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок бўлди.
ﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡ
52:44 Агар улар бошларига тушаётган парчани кўрсалар ҳам, тўпланган булут, дерлар.
ﯢﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩ
52:45 Уларни ҳалокатга учрайдиган кунларига йўлиққунларигача тек қўй.
ﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳ
52:46 У кунда ҳийлалари уларга ҳеч қандай фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
ﯴﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻﯼﯽﯾ
52:47 Ва, албатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор, лекин кўплари билмаслар.
ﯿﰀﰁﰂﰃﰄﰅﰆﰇﰈﰉﰊ
52:48 Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан, ўрингдан турганингда Роббингга тасбиҳ айт!
ﰋﰌﰍﰎﰏﰐ
52:49 Ва кечаси ҳам. Бас, юлдузлар ботгандан кейин ҳам тасбиҳ айт.

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers