20 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﭽﭾﭿﮀﮁ
90:1 Мана шу шаҳар билан қасам.
ﮂﮃﮄﮅﮆ
90:2 Сен муқим турган бу шаҳарла.
ﮇﮈﮉﮊ
90:3 Ва волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам.
ﮋﮌﮍﮎﮏﮐ
90:4 Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик.
ﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗ
90:5 У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ҳисоблайдими?
ﮘﮙﮚﮛﮜ
90:6 У, кўплаб мол-дунё нафақа қилдим, дейдир.
ﮝﮞﮟﮠﮡﮢ
90:7 У инсон уни биров кўрмади, деб ўйлайдими?
ﮣﮤﮥﮦﮧ
90:8 Биз унга икки кўзни бермадикми?
ﮨﮩﮪ
90:9 Ва тилни ва икки лабни (бермадикми?)
ﮫﮬﮭ
90:10 Ва Биз уни икки: (яхши ва ёмон) йўлга йўллаб қўйдик.
ﮮﮯﮰﮱ
90:11 Бас, у довон ошиб ўтмади.
ﯓﯔﯕﯖﯗ
90:12 Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
ﯘﯙﯚ
90:13 У қул озод қилишдир.
ﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡ
90:14 Ёки очарчилик кунида таом беришдир.
ﯢﯣﯤﯥ
90:15 Қариндош етимларга.
ﯦﯧﯨﯩﯪ
90:16 Ёки тупроққа қориган мискинларга.
ﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴ
90:17 Сўнгра иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса.
ﯵﯶﯷﯸ
90:18 Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗ
90:19 Оятларимизга куфр келтирганлар, улар, чап томон эгаларидир.
ﭘﭙﭚﭛ
90:20 Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир.

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers