30 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﭤﭥ
89:1 Фажр билан қасам.
ﭦﭧﭨ
89:2 Ва ўн кеча билан қасам.
ﭩﭪﭫ
89:3 Жуфту тоқ билан қасам.
ﭬﭭﭮﭯ
89:4 Ва юрилган тун билан қасам.
ﭰﭱﭲﭳﭴﭵﭶ
89:5 Мана шуларда ақл эгаси учун (қаноатлантирувчи) қасам бордир?!
ﭷﭸﭹﭺﭻﭼﭽ
89:6 Сен Роббинг Одга қандай (муомала) қилганинни билмадингми?
ﭾﭿﮀﮁ
89:7 Баланд устунли «Ирам»га.
ﮂﮃﮄﮅﮆﮇﮈ
89:8 Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга.
ﮉﮊﮋﮌﮍﮎ
89:9 Ва водийда харсанг тошларни кесган Самудга.
ﮏﮐﮑﮒ
89:10 Ва кўп аскарлари бор Фиръавнга.
ﮓﮔﮕﮖﮗ
89:11 Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар.
ﮘﮙﮚﮛ
89:12 Улар у(ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирдилар.
ﮜﮝﮞﮟﮠﮡ
89:13 Бас, Роббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди.
ﮢﮣﮤﮥ
89:14 Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир.
ﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬﮭﮮﮯﮰﮱ
89:15 Бас, қачон инсонни Роббиси синаш учун икром қилса ва неъмат берса: «Мени Роббим икром қилди», дейдир.
ﯓﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚﯛﯜﯝ
89:16 Бас, қачон Роббиси синаш учун ризқини тор қилиб қўйса: «Роббим мени хорлади», дейдир.
ﯞﯟﯠﯡﯢﯣﯤ
89:17 Йўқ! Балки Сизлар етимларни икром қилмассизлар.
ﯥﯦﯧﯨﯩﯪ
89:18 Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамассизлар.
ﯫﯬﯭﯮﯯ
89:19 Ва меросни шиддатла ейсизлар.
ﯰﯱﯲﯳﯴ
89:20 Ва молни кўп яхши кўрасизлар.
ﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻﯼ
89:21 Йўқ! Вақтики, ер зилзилага тушиб парча-парча бўлиб кетса.
ﯽﯾﯿﰀﰁﰂ
89:22 Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келса.
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖﭗﭘﭙﭚﭛ
89:23 Ва ўша кунда жаҳаннамни келтирилса, ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда?!
ﭜﭝﭞﭟﭠ
89:24 У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир.
ﭡﭢﭣﭤﭥﭦ
89:25 Бас, ўша кунда Аллоҳнинг азобига ўхшаш азобла ҳеч ким азобламас.
ﭧﭨﭩﭪﭫ
89:26 Ва Унинг боғлашига ўхшаш ҳеч ким боғламас.
ﭬﭭﭮﭯ
89:27 Эй хотиржам нафс!
ﭰﭱﭲﭳﭴﭵ
89:28 Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!
ﭶﭷﭸﭹ
89:29 Бас, бандаларим ичига киргин!
ﭺﭻﭼ
89:30 Ва жаннатимга киргин!

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers