50 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﮑﮒﮓ
77:1 Кет-кет юборилганлар билан қасам.
ﮔﮕﮖ
77:2 Қаттиқ эсувчи шамоллар билан қасам.
ﮗﮘﮙ
77:3 Ва (шариатни) таратувчилар билан қасам.
ﮚﮛﮜ
77:4 Фарқловчилар билан қасам.
ﮝﮞﮟ
77:5 Ваҳийни ташувчилар билан қасам.
ﮠﮡﮢﮣ
77:6 Узрни ёки огоҳлантиришни (ҳам).
ﮤﮥﮦﮧ
77:7 Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлувчидир.
ﮨﮩﮪﮫ
77:8 Бас, вақтики юлдузлар ўчирилса.
ﮬﮭﮮﮯ
77:9 Ва вақтики, осмон ёрилса.
ﮰﮱﯓﯔ
77:10 Ва вақтики, тоғлар кўчирилса.
ﯕﯖﯗﯘ
77:11 Ва вақтики, Пайғамбарларга вақт белгиланса.
ﯙﯚﯛﯜ
77:12 Қандоқ кунга сурилган-а?
ﯝﯞﯟ
77:13 Ажратиш кунига.
ﯠﯡﯢﯣﯤﯥ
77:14 Ажратиш кунини сенга нима билдирди?
ﯦﯧﯨﯩ
77:15 Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﯪﯫﯬﯭ
77:16 Аввалгиларни ҳалок қилмадикми?
ﯮﯯﯰﯱ
77:17 Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми?
ﯲﯳﯴﯵ
77:18 Гуноҳкорларни шундоқ қиламиз.
ﯶﯷﯸﯹ
77:19 Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖ
77:20 Сизларни ҳақир сувдан яратмдикми?
ﭗﭘﭙﭚﭛ
77:21 Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми?
ﭜﭝﭞﭟ
77:22 Маълум вақтга қадар.
ﭠﭡﭢﭣ
77:23 Бас, Биз қодир бўлдик ва қандоқ ҳам яхши қодир бўлувчимиз.
ﭤﭥﭦﭧ
77:24 Ўшал кунда ёлғонга чиқавчиларга вайл бўлсин!
ﭨﭩﭪﭫﭬ
77:25 Ерни ўзига тортувчи қилмадикми?
ﭭﭮﭯ
77:26 Тирикларни ва ўликларни?
ﭰﭱﭲﭳﭴﭵﭶﭷ
77:27 Ва Биз унда юкасак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик.
ﭸﭹﭺﭻ
77:28 Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﭼﭽﭾﭿﮀﮁﮂ
77:29 Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб.
ﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉ
77:30 Юрингиз! Учта шўъбаси бор «соя»га қараб.
ﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐ
77:31 У салқин қилувчимас ва оловни ҳам қайтармас.
ﮑﮒﮓﮔﮕ
77:32 Албатта у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир.
ﮖﮗﮘﮙ
77:33 У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир.
ﮚﮛﮜﮝ
77:34 Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﮞﮟﮠﮡﮢ
77:35 Бу улар гапира олмайдиган кундир.
ﮣﮤﮥﮦﮧ
77:36 Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир.
ﮨﮩﮪﮫ
77:37 Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﮬﮭﮮﮯﮰﮱﯓ
77:38 Бу ажратиш куни, сизларни ва аввалгиларни жамладик.
ﯔﯕﯖﯗﯘﯙ
77:39 Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, менга ишлатиб кўринг-чи?
ﯚﯛﯜﯝ
77:40 Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﯞﯟﯠﯡﯢﯣ
77:41 Албатта тақводорлар соялар ва булоқлардадир.
ﯤﯥﯦﯧ
77:42 Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир.
ﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮ
77:43 Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир.
ﯯﯰﯱﯲﯳ
77:44 Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз.
ﯴﯵﯶﯷ
77:45 Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ﯸﯹﯺﯻﯼﯽ
77:46 Енглар ва мазза қилинглар, озгинагина. Албатта, сизлар гуноҳкорсизлар.
ﯾﯿﰀﰁ
77:47 Ўшал кунда ёлғонга чиқавурчиларга вайл бўлсин!
ﰂﰃﰄﰅﰆﰇﰈ
77:48 Ва агар уларга рукуъ қилинглар дейилса, рукуъ қилмаслар.
ﰉﰊﰋﰌ
77:49 Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчилварга вайл бўлсин!
ﰍﰎﰏﰐﰑ
77:50 Бас, ундан кейин, қайси сўзга ишонарлар?!

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers