| ن ۚ وَالْقَلَمِ وَمَا يَسْطُرُونَ(1) Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам. | 
| مَا أَنتَ بِنِعْمَةِ رَبِّكَ بِمَجْنُونٍ(2) Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан. | 
| وَإِنَّ لَكَ لَأَجْرًا غَيْرَ مَمْنُونٍ(3) Ва албатта, сенга миннат қилинмайдиган ажр бордур. | 
| وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ(4) Ва албатта, сен улкан хулқдасан. | 
| فَسَتُبْصِرُ وَيُبْصِرُونَ(5) Бас, тезда кўрурсан ва улар ҳам кўрурлар. | 
| بِأَييِّكُمُ الْمَفْتُونُ(6) Сизлардан кимда жунунлик борлигини. | 
| إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ(7) Албатта, Роббинг Ўзи, ким Унинг йўлидан адашганини билувчидур ва У ҳидоятда юрувчиларни ҳам билувчидур. | 
| فَلَا تُطِعِ الْمُكَذِّبِينَ(8) Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма. | 
| وَدُّوا لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ(9) Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиларлар. | 
| وَلَا تُطِعْ كُلَّ حَلَّافٍ مَّهِينٍ(10) Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга. | 
| هَمَّازٍ مَّشَّاءٍ بِنَمِيمٍ(11) Кишиларни айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига. | 
| مَّنَّاعٍ لِّلْخَيْرِ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ(12) яхшиликни ман қилувчи, тажавузкор, сергуноҳга. | 
| عُتُلٍّ بَعْدَ ذَٰلِكَ زَنِيمٍ(13) Қўпол, ундан сўнг отасининг таъйини йўққа. | 
| أَن كَانَ ذَا مَالٍ وَبَنِينَ(14) Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан. | 
| إِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِ آيَاتُنَا قَالَ أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ(15) Бизнинг оятларимиз Унгаўқилган пайтда, аввалгиларнинг афсоналари, деганга. | 
| سَنَسِمُهُ عَلَى الْخُرْطُومِ(16) Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз. | 
| إِنَّا بَلَوْنَاهُمْ كَمَا بَلَوْنَا أَصْحَابَ الْجَنَّةِ إِذْ أَقْسَمُوا لَيَصْرِمُنَّهَا مُصْبِحِينَ(17) Албатта, Биз уларини боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Вақтики, эрта тонгада териб оламиз, деб қасам ичдилар. | 
| وَلَا يَسْتَثْنُونَ(18) Ва истисно қилмадилар. | 
| فَطَافَ عَلَيْهَا طَائِفٌ مِّن رَّبِّكَ وَهُمْ نَائِمُونَ(19) Улар ухлаб ётганда, боғ устидан Роббингдан бўлган айланувчи айланиб чиқди. | 
| فَأَصْبَحَتْ كَالصَّرِيمِ(20) Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди. | 
| فَتَنَادَوْا مُصْبِحِينَ(21) Улар, тонг-саҳарда бир-бирларини чақирдилар: | 
| أَنِ اغْدُوا عَلَىٰ حَرْثِكُمْ إِن كُنتُمْ صَارِمِينَ(22) «Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг», деб. | 
| فَانطَلَقُوا وَهُمْ يَتَخَافَتُونَ(23) Бас, паст овозла гаплашиб, юриб кетдилар. | 
| أَن لَّا يَدْخُلَنَّهَا الْيَوْمَ عَلَيْكُم مِّسْكِينٌ(24) «Бугун сиз борингизда у боғга мискин кира кўрмасин», деб. | 
| وَغَدَوْا عَلَىٰ حَرْدٍ قَادِرِينَ(25) Ва эрталабда қасдла, ўзларини қодир сезиб, бордилар. | 
| فَلَمَّا رَأَوْهَا قَالُوا إِنَّا لَضَالُّونَ(26) Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар. | 
| بَلْ نَحْنُ مَحْرُومُونَ(27) Балки биз маҳрум бўлгандиримиз, дедилар. | 
| قَالَ أَوْسَطُهُمْ أَلَمْ أَقُل لَّكُمْ لَوْلَا تُسَبِّحُونَ(28) Уларнинг энг яхши ва адолатлиси, «Сизларга тасбиҳ айтсаларингиз-чи, демабмидим?!», деди. | 
| قَالُوا سُبْحَانَ رَبِّنَا إِنَّا كُنَّا ظَالِمِينَ(29) Роббимиз айблардан пок бўлди, албатта биз золимлардан эдик, дедилар. | 
| فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ يَتَلَاوَمُونَ(30) Бас, баъзилари баъзиларни маломат қила бошладилар. | 
| قَالُوا يَا وَيْلَنَا إِنَّا كُنَّا طَاغِينَ(31) Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз. | 
| عَسَىٰ رَبُّنَا أَن يُبْدِلَنَا خَيْرًا مِّنْهَا إِنَّا إِلَىٰ رَبِّنَا رَاغِبُونَ(32) Шояд Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар. | 
| كَذَٰلِكَ الْعَذَابُ ۖ وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَكْبَرُ ۚ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ(33) Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта охират азоби бундан катта бўладир. | 
| إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّاتِ النَّعِيمِ(34) Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордур. | 
| أَفَنَجْعَلُ الْمُسْلِمِينَ كَالْمُجْرِمِينَ(35) Мусулмонларни жинояткорларга ўхшатиб қўярмидик?! | 
| مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ(36) Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар?! | 
| أَمْ لَكُمْ كِتَابٌ فِيهِ تَدْرُسُونَ(37) Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми? | 
| إِنَّ لَكُمْ فِيهِ لَمَا تَخَيَّرُونَ(38) Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми?! | 
| أَمْ لَكُمْ أَيْمَانٌ عَلَيْنَا بَالِغَةٌ إِلَىٰ يَوْمِ الْقِيَامَةِ ۙ إِنَّ لَكُمْ لَمَا تَحْكُمُونَ(39) Ёки сизларга Бизнинг қиёмат кунигача етадиган ваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз шу бўлади, дейилганми?! | 
| سَلْهُمْ أَيُّهُم بِذَٰلِكَ زَعِيمٌ(40) Сўра улардан, қай бирлари бу нарсага кафил экан? | 
| أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ فَلْيَأْتُوا بِشُرَكَائِهِمْ إِن كَانُوا صَادِقِينَ(41) Ёки уларнинг шериклари бормикин, агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар. | 
| يَوْمَ يُكْشَفُ عَن سَاقٍ وَيُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ فَلَا يَسْتَطِيعُونَ(42) Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда, қодир бўлмаслар. | 
| خَاشِعَةً أَبْصَارُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌ ۖ وَقَدْ كَانُوا يُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ وَهُمْ سَالِمُونَ(43) Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар. | 
| فَذَرْنِي وَمَن يُكَذِّبُ بِهَٰذَا الْحَدِيثِ ۖ سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ(44) Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менинг Ўзимга қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз. | 
| وَأُمْلِي لَهُمْ ۚ إِنَّ كَيْدِي مَتِينٌ(45) Ва уларга муҳлат бераман, албатта, Менинг ҳийлам метиндир. | 
| أَمْ تَسْأَلُهُمْ أَجْرًا فَهُم مِّن مَّغْرَمٍ مُّثْقَلُونَ(46) Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсану, улар қарзга ботиб қолдиларми? | 
| أَمْ عِندَهُمُ الْغَيْبُ فَهُمْ يَكْتُبُونَ(47) Ёки ҳузурларида ғойиб илми бору, улар ёзиб оладиларми? | 
| فَاصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ الْحُوتِ إِذْ نَادَىٰ وَهُوَ مَكْظُومٌ(48) Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳибига ўхшама. | 
| لَّوْلَا أَن تَدَارَكَهُ نِعْمَةٌ مِّن رَّبِّهِ لَنُبِذَ بِالْعَرَاءِ وَهُوَ مَذْمُومٌ(49) Агар уни Роббисининг неъмати топмаганда, очиқ саҳро жойга, мазамматга қолган ҳолда ташланган бўларди. | 
| فَاجْتَبَاهُ رَبُّهُ فَجَعَلَهُ مِنَ الصَّالِحِينَ(50) Бас, уни Роббиси танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди. | 
| وَإِن يَكَادُ الَّذِينَ كَفَرُوا لَيُزْلِقُونَكَ بِأَبْصَارِهِمْ لَمَّا سَمِعُوا الذِّكْرَ وَيَقُولُونَ إِنَّهُ لَمَجْنُونٌ(51) Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлдилар ва, албатта, у жиннидур, дерлар. | 
| وَمَا هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِّلْعَالَمِينَ(52) Ҳолбуки, у бутун одамларга эслатмадан ўзга нарса эмас. |