182 Oyat · Meccan · O'zbek
bismillah
ﭑﭒﭓ
37:1 Сафда тизилиб турувчилар ила қасам.
ﭔﭕﭖ
37:2 Зажр (қилинадиганларни) зажр қилгувчилар ила қасам.
ﭗﭘﭙ
37:3 Зикрни тиловат қилгувчилар ила қасам.
ﭚﭛﭜﭝ
37:4 Албатта, илоҳингиз ягонадир.
ﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥ
37:5 У зот осмонлару ернинг ва иккиси орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Ва машриқларнинг Роббидир.
ﭦﭧﭨﭩﭪﭫﭬ
37:6 Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик.
ﭭﭮﭯﭰﭱﭲ
37:7 Ва ҳар бир итоатсиз шайтондан сақлаш учун.
ﭳﭴﭵﭶﭷﭸﭹﭺﭻﭼ
37:8 Улар юксак тўплиққа қулоқ сола олмаслар ва ҳар томондан (учқун-ла) отилурлар.
ﭽﭾﭿﮀﮁﮂ
37:9 Ҳайдалурлар! Улар учун узлуксиз азоб бордир.
ﮃﮄﮅﮆﮇﮈﮉﮊ
37:10 Магар бирорта сўзни ўғриликча тинглаган шахс бўлса, уни ёқгувчи олов таъқиб этар.
ﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘ
37:11 Бас, сен улардан сўра: уларни яратиш қийинроқмикан ёки Биз яратган зотларни?! Албатта, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик.
ﮙﮚﮛﮜ
37:12 Балки сен ажабландинг, улар эса масхара қилурлар.
ﮝﮞﮟﮠﮡ
37:13 Қачонки эслатилсалар, эсламаслар.
ﮢﮣﮤﮥﮦ
37:14 Қачонки бирор оят-белгини кўрсалар, қаттиқроқ масхара қилурлар.
ﮧﮨﮩﮪﮫﮬﮭ
37:15 Улар: «Бу (Қуръон) очиқ-ойдин сеҳрдан бошқа нарса эмас.
ﮮﮯﮰﮱﯓﯔﯕﯖ
37:16 Ўлсак-да, тупроқ ва суяк бўлсак-да, албатта, Биз қайта тирилтирилурмизми?!
ﯗﯘﯙ
37:17 Аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!» дедилар.
ﯚﯛﯜﯝﯞ
37:18 Сен: «Ҳа! Хор бўлган ҳолларингизда!» дегин.
ﯟﯠﯡﯢﯣﯤﯥﯦ
37:19 Бас, у фақатгина бир қичқириқдан иборат, холос. Бас, бирдан улар назар солиб турибдилар-да!
ﯧﯨﯩﯪﯫﯬ
37:20 Ва улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бу жазо куни-ку!» дерлар.
ﯭﯮﯯﯰﯱﯲﯳﯴ
37:21 Бу сизлар ёлғонга чиқариб юрган ажрим кунидир.
ﯵﯶﯷﯸﯹﯺﯻﯼﯽ
37:22 Зулм қилганларни, уларнинг жуфтларини ва улар ибодат қилиб юрган нарсаларини тўпланг.
ﯾﯿﰀﰁﰂﰃﰄﰅ
37:23 Аллоҳдан ўзга. Бас, уларни жаҳийм йўлига ҳидоят қилинг»(дейилур).
ﰆﰇﰈﰉﰊ
37:24 Ва уларни тўхтатинглар! Албатта, улар сўралгувчидирлар.
ﭑﭒﭓﭔﭕ
37:25 Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз?!
ﭖﭗﭘﭙﭚ
37:26 Йўқ! Улар бугунги кунда таслим бўлгувчилардир.
ﭛﭜﭝﭞﭟﭠ
37:27 Улар бир-бирларига савол берурлар.
ﭡﭢﭣﭤﭥﭦﭧ
37:28 Улар: «Албатта, сизлар бизга ўнг томондан келар эдингиз», дерлар.
ﭨﭩﭪﭫﭬﭭ
37:29 Улар: «Йўқ! Сиз ўзингиз мўмин бўлмаган эдингиз.
ﭮﭯﭰﭱﭲﭳﭴﭵﭶﭷﭸﭹ
37:30 Бизнинг устингиздан ҳукмронлигимиз бўлмаган эди. Йўқ! Сиз ўзингиз туғёнга кетган қавм эдингиз.
ﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁ
37:31 Бас, ҳаммамизга Роббимизнинг (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, биз тотгувчилармиз.
ﮂﮃﮄﮅﮆ
37:32 Ҳа, биз сизларни иғво қилдик. Албатта, биз иғво қилгувчи эдик», дерлар.
ﮇﮈﮉﮊﮋﮌ
37:33 Бас, улар у кунда азобда шерик бўлгувчилардир.
ﮍﮎﮏﮐﮑ
37:34 Албатта, Биз жиноятчиларга шундоқ қилурмиз.
ﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙﮚﮛﮜ
37:35 Чунки, уларга қачонки «Ла илаҳа иллоллоҳу», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар.
ﮝﮞﮟﮠﮡﮢﮣ
37:36 «Ахир биз бир жинни шоирни деб ўз худоларимизни тарк қилгувчи бўлайликми?!» дер эдилар.
ﮤﮥﮦﮧﮨﮩ
37:37 Йўқ! У ҳақни келтирди ва Пайғамбарларни тасдиқ қилди.
ﮪﮫﮬﮭﮮ
37:38 Албатта, сиз аламли азобни тотгувчидирсиз.
ﮯﮰﮱﯓﯔﯕﯖ
37:39 Қилиб ўтган нарсангиздан бошқа нарсанинг жазосини олмассиз.
ﯗﯘﯙﯚﯛ
37:40 Магар Аллоҳнинг ихлосли бандалари.
ﯜﯝﯞﯟﯠ
37:41 Ана ўшаларга, ўзларига маълум ризқ бордир.
ﯡﯢﯣﯤ
37:42 Мева-чевалар бордир. Улар икром қилинган ҳолларида...
ﯥﯦﯧﯨ
37:43 Наъийм жаннатларида...
ﯩﯪﯫﯬ
37:44 Сўрилар устида бир-бирларига қараган ҳолларида бўлурлар.
ﯭﯮﯯﯰﯱﯲ
37:45 Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантириб турилур.
ﯳﯴﯵﯶ
37:46 Оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир.
ﯷﯸﯹﯺﯻﯼﯽﯾ
37:47 Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар.
ﯿﰀﰁﰂﰃ
37:48 Олдиларида кўзларини (бегоналардан) тийгувчи шаҳло кўзлилар бордир.
ﰄﰅﰆﰇ
37:49 Улар худди асраб қўйилган тухумга ўхшарлар.
ﰈﰉﰊﰋﰌﰍ
37:50 Бас, улар бир-бирларидан сўрай бошлайдилар.
ﰎﰏﰐﰑﰒﰓﰔﰕ
37:51 Ичларидан бир сўзловчи: «Аниқки, менинг бир дўстим бор эди.
ﭑﭒﭓﭔﭕ
37:52 У: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан?!
ﭖﭗﭘﭙﭚﭛﭜﭝ
37:53 Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!» дер эди.
ﭞﭟﭠﭡﭢ
37:54 Сизлар ҳам қараяпсизларми?» деди.
ﭣﭤﭥﭦﭧﭨ
37:55 Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди.
ﭩﭪﭫﭬﭭﭮ
37:56 У: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан.
ﭯﭰﭱﭲﭳﭴﭵ
37:57 Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим.
ﭶﭷﭸﭹ
37:58 Биз ўлгувчи эмас эканмизми?!
ﭺﭻﭼﭽﭾﭿﮀ
37:59 Фақат биринчи ўлимимиздан бошқа?! Биз азоблангувчи эмас эканмизми?!» деди.
ﮁﮂﮃﮄﮅﮆ
37:60 Албатта, бу айни улуғ ютуқдир.
ﮇﮈﮉﮊﮋ
37:61 Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар.
ﮌﮍﮎﮏﮐﮑﮒ
37:62 Манзил ўлароқ ана ўша яхшими ёки заққум дарахтими?
ﮓﮔﮕﮖﮗ
37:63 Албатта, Биз у(дарахт)ни золимлар учун фитна қилдик.
ﮘﮙﮚﮛﮜﮝﮞ
37:64 Дарҳақиқат, у бир дарахт бўлиб, дўзах қаъридан чиқур.
ﮟﮠﮡﮢﮣ
37:65 Унинг (мева) тугар жойи, худди шайтонларнинг бошларига ўхшайдир.
ﮤﮥﮦﮧﮨﮩﮪ
37:66 Бас, албатта, улар ундан егувчилардир. Ундан қоринларни тўлдиргувчилардир.
ﮫﮬﮭﮮﮯﮰﮱﯓ
37:67 Сўнгра, бунинг устига, улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирма ҳам бор.
ﯔﯕﯖﯗﯘﯙ
37:68 Сўнгра, албатта, уларнинг қайтар жойи жаҳаннамга бўлур.
ﯚﯛﯜﯝﯞ
37:69 Чунки улар ўз оталарини адашган ҳолда топдилар.
ﯟﯠﯡﯢﯣ
37:70 Энди эса, улар ўшаларнинг изидан чопмоқдалар.
ﯤﯥﯦﯧﯨﯩ
37:71 Батаҳқиқ, улардан олдин аввалгиларнинг кўплари адашганлар.
ﯪﯫﯬﯭﯮ
37:72 Батаҳқиқ, Биз ичларига огоҳлантиргувчилар юбордик.
ﯯﯰﯱﯲﯳﯴ
37:73 Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар сол.
ﯵﯶﯷﯸﯹ
37:74 Магар ихлосли бандаларимизгина ҳалокатга учрамадилар.
ﯺﯻﯼﯽﯾﯿ
37:75 Батаҳқиқ, Бизга Нуҳ нидо қилди. Бас, нақадар яхши ижобат қилгувчимиз.
ﰀﰁﰂﰃﰄﰅ
37:76 Ва Биз унга ва унинг аҳлига улуғ ғамдан нажот бердик.
ﭑﭒﭓﭔﭕ
37:77 Ва унинг зурриётларини, ўзларини боқий қолгувчилар қилдик.
ﭖﭗﭘﭙﭚ
37:78 Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
ﭛﭜﭝﭞﭟﭠ
37:79 Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин!
ﭡﭢﭣﭤﭥ
37:80 Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
ﭦﭧﭨﭩﭪ
37:81 Албатта, у мўмин бандаларимиздандир.
ﭫﭬﭭﭮ
37:82 Сўнгра қолганларни ғарқ қилдик.
ﭯﭰﭱﭲﭳﭴ
37:83 Албатта, Иброҳим ҳам унинг гуруҳидандир.
ﭵﭶﭷﭸﭹﭺ
37:84 Ўшанда у ўз Роббига соғлом қалб ила келмишди.
ﭻﭼﭽﭾﭿﮀﮁ
37:85 Ўшанда отасига ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасиз?!
ﮂﮃﮄﮅﮆﮇ
37:86 Аллоҳдан ўзга уйдирма илоҳларни хоҳлайсизларми?!
ﮈﮉﮊﮋﮌ
37:87 Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!» демишди.
ﮍﮎﮏﮐﮑ
37:88 У юлдузларга бир назар солди
ﮒﮓﮔﮕ
37:89 Ва: «Албатта, мен беморман» деди.
ﮖﮗﮘﮙ
37:90 Дарҳол, ундан юз ўгириб юриб кетдилар.
ﮚﮛﮜﮝﮞﮟﮠ
37:91 Бас, тезда уларнинг худоларига бурилди ва: «Қани, емайсизларми?!
ﮡﮢﮣﮤﮥ
37:92 Сизга нима бўлди?! Гапирмайсизларми?!» деди.
ﮦﮧﮨﮩﮪ
37:93 Сўнг уларга яқинлашиб, ўнг қўл билан ура бошлади.
ﮫﮬﮭﮮ
37:94 Улар у томон шошиб, бир-бирларини туртиб кела бошлади.
ﮯﮰﮱﯓﯔ
37:95 У: «Ўзингиз йўниб ясаган нарсага ибодат қиласизларми?!
ﯕﯖﯗﯘﯙ
37:96 Ҳолбуки, сизни ҳам, қолган нарсаларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!» деди.
ﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡ
37:97 Улар: «Унинг учун (ўчоқ) бино қилинглар, бас, уни гулханга отинглар!» дедилар.
ﯢﯣﯤﯥﯦﯧ
37:98 Бас, улар унга макр-ҳийлани ирода қилишди. Биз уларни тубан қилдик.
ﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮ
37:99 У: «Албатта, мен Роббимга боргувчиман. У мени ҳидоят қилур.
ﯯﯰﯱﯲﯳﯴ
37:100 Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди.
ﯵﯶﯷﯸ
37:101 Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.
ﯹﯺﯻﯼﯽﯾﯿﰀﰁﰂﰃﰄﰅﰆﰇﰈﰉﰊﰋﰌﰍﰎﰏﰐﰑﰒﰓﰔﰕ
37:102 Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дейсан?» деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, инша Аллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди.
ﭑﭒﭓﭔﭕ
37:103 Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида.
ﭖﭗﭘﭙ
37:104 Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим!
ﭚﭛﭜﭝﭞﭟﭠﭡﭢ
37:105 Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз», деб.
ﭣﭤﭥﭦﭧﭨ
37:106 Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир.
ﭩﭪﭫﭬ
37:107 Биз унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик.
ﭭﭮﭯﭰﭱ
37:108 Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
ﭲﭳﭴﭵ
37:109 Иброҳимга салом бўлсин!
ﭶﭷﭸﭹ
37:110 Биз гўзал амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз.
ﭺﭻﭼﭽﭾ
37:111 Чунки у мўмин бандаларимиздандир.
ﭿﮀﮁﮂﮃﮄ
37:112 Яна Биз унга солиҳлардан бир Пайғамбар бўлажак Исҳоқнинг хушхабарини бердик.
ﮅﮆﮇﮈﮉﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐ
37:113 Ва унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Икковларининг зурриётидан гўзал амал қилгувчи ҳам, ўзига очиқ-ойдин зулм қилгувчи ҳам бўлур.
ﮑﮒﮓﮔﮕﮖ
37:114 Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга неъмат бердик.
ﮗﮘﮙﮚﮛﮜ
37:115 Икковларига ва қавмларига катта ғамдан нажот бердик.
ﮝﮞﮟﮠﮡ
37:116 Ва уларга нусрат бердик, бас, улар ғолиб бўлдилар.
ﮢﮣﮤﮥ
37:117 Ва Биз икковларига равшану комил баёнли китобни бердик.
ﮦﮧﮨﮩ
37:118 Ва икковларини сиротул мустақиймга ҳидоят қилдик.
ﮪﮫﮬﮭﮮ
37:119 Ва кейингилар ичида икковлари учун (олқишлар) қолдирдик.
ﮯﮰﮱﯓﯔ
37:120 Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин!
ﯕﯖﯗﯘﯙ
37:121 Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
ﯚﯛﯜﯝﯞ
37:122 Чунки икковлари мўмин бандаларимиздандирлар.
ﯟﯠﯡﯢﯣ
37:123 Албатта, Илёс ҳам Пайғамбарлардандир.
ﯤﯥﯦﯧﯨﯩ
37:124 Ўшанда у қавмига: «Тақво қилмайсизми?!
ﯪﯫﯬﯭﯮﯯ
37:125 Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини.
ﯰﯱﯲﯳﯴﯵ
37:126 Ўз Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби Аллоҳни тарк этасизми?!» деди.
ﭑﭒﭓﭔ
37:127 Бас, уни ёлғончи қилдилар. Энди, албатта, улар (азобга) ҳозир қилингувчилардир.
ﭕﭖﭗﭘﭙ
37:128 Магар Аллоҳнинг мухлис бандаларигина (мустаснодир).
ﭚﭛﭜﭝﭞ
37:129 Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
ﭟﭠﭡﭢﭣ
37:130 Илиёсийнга салом бўлсин.
ﭤﭥﭦﭧﭨ
37:131 Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
ﭩﭪﭫﭬﭭ
37:132 Чунки у мўмин бандаларимиздандир.
ﭮﭯﭰﭱﭲ
37:133 Албатта, Лут ҳам Пайғамбарлардандир.
ﭳﭴﭵﭶﭷ
37:134 Ўшанда Биз унга ва унинг аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.
ﭸﭹﭺﭻﭼ
37:135 Магар бир кампиргина (азобда) қолгувчилардан бўлди.
ﭽﭾﭿﮀ
37:136 Сўнгра қолганларини ҳалок этдик.
ﮁﮂﮃﮄﮅ
37:137 Албатта, сиз уларнинг устидан ўтиб турурсизлар. Эрталаб.
ﮆﮇﮈﮉﮊ
37:138 Ва кечда ҳам. Ақл юритмайсизларми?!
ﮋﮌﮍﮎﮏ
37:139 Албатта, Юнус ҳам Пайғамбарлардандир.
ﮐﮑﮒﮓﮔﮕ
37:140 Ўшанда у тўлган кемага қочди.
ﮖﮗﮘﮙﮚ
37:141 Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди.
ﮛﮜﮝﮞﮟ
37:142 Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди.
ﮠﮡﮢﮣﮤﮥ
37:143 Агар у кўп тасбиҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди.
ﮦﮧﮨﮩﮪﮫﮬ
37:144 Унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди.
ﮭﮮﮯﮰﮱﯓ
37:145 Бас, Биз уни бемор ҳолида майдонга отдик.
ﯔﯕﯖﯗﯘﯙ
37:146 Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.
ﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠ
37:147 Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик.
ﯡﯢﯣﯤﯥ
37:148 Бас, иймон келтирдилар. Кейин Биз уларни маълум муддат баҳраманд қилдик.
ﯦﯧﯨﯩﯪﯫ
37:149 Бас, у(мушрик)лардан сўра-чи, Роббингга қизлар-у, уларга ўғиллар эканми?!
ﯬﯭﯮﯯﯰﯱﯲ
37:150 Ёки Биз фаришталарни қиз қилиб яратганмизу улар гувоҳ бўлиб турганларми?
ﯳﯴﯵﯶﯷﯸ
37:151 Огоҳ бўлингким! Улар ўз уйдирмаларида дерлар:
ﯹﯺﯻﯼﯽ
37:152 «Аллоҳ туғди». Албатта, улар ёлғончилардир.
ﯾﯿﰀﰁﰂ
37:153 У зот ўғилларини қўйиб қизларни танлаб олибдими?
ﭑﭒﭓﭔﭕ
37:154 Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасиз?
ﭖﭗﭘ
37:155 Ахир эсламайсизларми?!
ﭙﭚﭛﭜﭝ
37:156 Ёки сизда очиқ-ойдин ҳужжат борми?!
ﭞﭟﭠﭡﭢﭣ
37:157 Агар ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринг!
ﭤﭥﭦﭧﭨﭩﭪﭫﭬﭭﭮﭯ
37:158 Ва улар У билан жинлар орасида насаб (даъвоси) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар ўзларининг, албатта, (азобга) ҳозир қилингувчиликларини билганлар.
ﭰﭱﭲﭳﭴ
37:159 Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир.
ﭵﭶﭷﭸﭹ
37:160 Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина (мустаснодир).
ﭺﭻﭼﭽ
37:161 Албатта, сиз ҳам, сиз ибодат қилаётган нарсалар ҳам.
ﭾﭿﮀﮁﮂ
37:162 У зотга қарши фитнага солгувчи бўла олмассиз.
ﮃﮄﮅﮆﮇﮈ
37:163 Ўзи (аслида) жаҳаннамга киргувчи кимсадан бошқани.
ﮉﮊﮋﮌﮍﮎﮏ
37:164 Биздан ҳар биримизнинг маълум мақоми бордир.
ﮐﮑﮒﮓ
37:165 Албатта, бизлар саф тортиб тургувчилармиз.
ﮔﮕﮖﮗ
37:166 Ва, албатта, бизлар тасбиҳ айтгувчилармиз.
ﮘﮙﮚﮛ
37:167 Ҳолбуки, улар дер эдилар:
ﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢ
37:168 «Агар бизнинг ҳузуримизда ҳам аввалгилардан бир эслатма бўлганида.
ﮣﮤﮥﮦﮧ
37:169 Албатта, Аллоҳнинг ихлосли бандаларидан бўлар эдик».
ﮨﮩﮪﮫﮬﮭ
37:170 Бас, унга куфр келтирдилар. Энди яқинда билурлар.
ﮮﮯﮰﮱﯓﯔ
37:171 Батаҳқиқ, Пайғамбар этиб юборилган бандаларимизга сўзимиз ўтгандир.
ﯕﯖﯗﯘ
37:172 Албатта, улар, ҳа, уларгина нусрат топишлари.
ﯙﯚﯛﯜﯝ
37:173 Ва, албатта, Бизнинг лашкаримизгина ғолиб бўлиши ҳақида.
ﯞﯟﯠﯡﯢ
37:174 Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир.
ﯣﯤﯥﯦ
37:175 Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўрурлар.
ﯧﯨﯩ
37:176 Ҳали улар Бизнинг азобимизни шошилтирмоқдамилар?!
ﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰ
37:177 Қачонки, у уларнинг ҳовлисига тушганида, огоҳлантирилганларнинг тонги жуда ёмон бўлур.
ﯱﯲﯳﯴﯵ
37:178 Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир.
ﯶﯷﯸﯹ
37:179 Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўрурлар.
ﯺﯻﯼﯽﯾﯿﰀ
37:180 Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир.
ﰁﰂﰃﰄ
37:181 Ва Пайғамбарларга салом бўлсин!
ﰅﰆﰇﰈﰉ
37:182 Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Muqaddas Qur'on


Wednesday, September 9, 2026

Don't forget us in your sincere prayers